Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда бошқарманинг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” лойиҳаси доирасида ички туризмни тарғиб қилиш мақсадида Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизлар хордиқ чиқаришлари, улар бой тарихимиз, мавжуд туристик имкониятларимиздан хабардор бўлишлари ҳамда ички туризмни ривожига ҳисса қўшиш учун ташкил этилди.

Саёҳатчилар учун бошқарма томонидан автобус ташкил этилди. Саёҳат давомида ходимлар Самарқанднинг Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи ҳамда Ислом Каримов мақбараси каби тарихий масканларни зиёрат қилишди.
Ташкил этилган саёҳат ходимларда катта таассурот қолдирди. Яна келгусида ҳам саёҳатлар ташкил этиш белгилаб олинди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати