Нуроний кексаларимиз ватанимизнинг чинакам фахри ва бойлиги десак адашмаган бўламиз. Бундай дейишимизнинг сабаби шундаки, бугунги доруломон кунларимизга етишишимизда уларнинг жасоратли курашлари ва машаққатли меҳнатлари ётганини ҳар биримиз ёдда тутишимиз ва қадрига етишимиз зарур.
Шу сабабли мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат – эхтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассамлаган “Кексалар ҳафталиги” доирасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳамда бошқарманинг бошланғич Касаба уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда божхона органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келган фахрийлар, уларнинг оила аъзолари ва божхона ходимлари маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Самарқанд вилояти мусиқали драма театрига таклиф этилди. Саҳнада комедия жанридаги “Бир ўлиб кўрайчи” номли спектакл намойиш этилди.
Тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мазкур спектакл томошабинларда катта таассурот қолдирди. Фахрий божхоначилар тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.
Шунингдек, тадбирга Жомбой туманидаги 21-умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам таклиф этилди. Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Самарқанл вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати