Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида бой тарихимизни ўрганиш, қадимий зиёратгоҳларни зиёрат қилиш, шунингдек байрам кунлари ва бўш вақтларини янада мазмунли ўтказишларида юртдошларимизга жуда қўл келаяпти. Бу муҳим ва фойдали ишни амалга оширишда эса Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳам фаол иштирок этишни ўзининг доимий иш режасига киритган. Шу мақсадда Наврўз байрами кунлари касаба уюшма ташкилотимиз аъзоларидан 40 кишилик гуруҳ – умумтаълим мактаблари директорлари, педагоглари, коллежлар ва маданият соҳаси ходимлари қўшни Бухоро вилоятида бўлиб, икки кун давомида кўҳна ва навқирон заминдаги тарихий обидаларни кўздан кечиришди, қутлуғ зиёратгоҳларни зиёрат қилишди. “Абдухолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳи, Бухоро арки ва бу ердаги музейлар экспонатлари, Минораи Калон, Кўкалдош мадрасаси, Лаби ҳовуз, Мир араб мадрасаси, Темурий амирзодалар ҳамда Шайбонийлар даҳмалари, Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳи каби қадимий обида ҳамда зиёратгоҳлар саёҳат иштирокчилари томонидан қизиқиб томоша қилинди ҳамда улар хотирасига муҳрланди.
Бу каби саёҳатларни юртимизнинг бошқа жойларига ҳам уюштиришни режалаштирганмиз.
Бу каби саёҳатларни юртимизнинг бошқа жойларига ҳам уюштиришни режалаштирганмиз.
Даврон УММАТОВ,
Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.