Бугун Самарқанд чет тиллар институтида "Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партияларда ишларни ташкил қилиш" мавзусида зарур билим ва кўникмаларни эгаллаш буйича Олий Мажлис депутатлари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиевларни маърузалари тингланди.
Унда барча туманлардан ташриф буюрган депутатлар билан бир қаторда, Булунғур тумани депутатлари ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоклашишди.
Маърузалар тугагандан сўнг, Олий Мажлис депутатлари ва ташкилий назорат гуруҳи мутасаддилари томонидан ташкил этилган "Миллий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва ўтганлар хотирасини ёд этиш" учун Самарканд шаҳрида жойлашган зиёратгоҳларга саёҳат ҳам ташкил этилди.
Дастлаб, буюк бобокалонимиз "Амир Темур мақбараси"дан саёҳат бошланиб, тарихчилар томонидан бобокалонимиз ҳақидаги тарихий воқеалар тингланди. Сўнгра бутун жаҳонни лол қолдирган "Очиқ осмон остидаги музей" деб тан олинган "Регистон майдони" иштирокчиларга кўтарингки кайфият бағишлади.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов дафн этилган "Ҳазрати Хизр" масжиди ҳам зиёрат қилинди. Биринчи Президентимиз хотиралари ёд этилиб, хақларига Қуръон сураларидан тиловат қилинди.
Барча депутатларимиз томонидан олиб борилаётган бугунги кун ислоҳотлари ва шаҳарсозликдаги янги қурулиш ишларига юксак баҳо берилди. Регистон майдонидаги Ислом Каримов ҳайкали ёнида эсталик учун фотосуратлар туширилди.
Бир сўз билан айтганда бугунги кун барча депутатларимиз қалбида ажойиб хотиралар, ўтганлар хотирасини доимо ёд этиш, тарихда дунёни ларзага солган буюк бобокалонларимиз руҳларига доимо таъзим килиш руҳияти билан шаклланди.
Фаол депутатларимиз томонидан тарихий шахслар, буюк бобокалонларимиз ҳақида илиқ фикрлар айтилди.
Тадбир қатнашчилари мана шундай оқилона сиёсатни юритаётган, олиб борилаётган ва муносиб ишлар учун давлатимиз раҳбари муҳтарам Президентимиздан миннатдор бўлишди. Биз барчамиз юртимиз равнақи ва буюк келажаги йўлида бирга дадил қадам ташлаймиз!
Насиба МАМАДИЯРОВА,
Ўзб. Адолат СДП Халқ депутатлари
Булунғур туман Кенгаши депутати.