2020 йил якуни билан Булунғур тумани маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда
2021 йилга мўлжалланган лойиҳаси
2020 йил якунларига кўра, туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 57 млрд. 970 млн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 155,4 фоизга ошиши кутилмоқда.
Охирги йилларда жойларда бюджет даромадларининг ўсиши Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида муваффақиятли ўтказилаётган солиқ ислоҳотларининг ва даромалар соҳасида маҳаллий ҳокимиятларнинг ваколатлари кенгайтирилиши натижаси, деб ҳисоблаймиз.
Йил давомида туширилган қўшимча даромадлар ҳисобидан:
-“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари учун 793,0 млн. сўм;
- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ижтимоий соҳа муассасаларига 687,6 млн. сўм;
-Ҳудудларни ободонлаштириш билан боғлиқ харажатларга 326,5 млн. сўм;
-"Саҳоват ва кўмак" жамғармасига 600,0 млн. сўм;
- Ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш учун 10,0 млн. сўм маблағ ажратилди.
2021 йилда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини давом эттириш назарда тутилмоқда.
2021 йилда маҳаллий бюджет даромадлари (йирик солиқ тўловчилар билан биргаликда) 90 871,8 млн. сўм миқдорида ёки 2020 йилга нисбатан 133,7 фоизга (2020 йилда кутилаётган тушум 71 800,6 млн.сўм) ўсиши режалаштирилмоқда.
2021 йилда маҳаллий бюджет даромадлари 65 915,4 млн. сўм миқдорида ёки 2020 йилга нисбатан 122,8 фоизга (2020 йилда кутилаётган тушум 57 970,0 млн.сўм) ўсиши режалаштирилмоқда.
Йирик солиқ тўловчилар бўйича 2021 йилда маҳаллий бюджет даромадлари 24 956,4 млн. сўм миқдорида ёки
2020 йилга нисбатан 174,5 фоизга (2020 йилда кутилаётган тушум 13 830,5 млн.сўм) ўсиши режалаштирилмоқда.
2020 йилга нисбатан 174,5 фоизга (2020 йилда кутилаётган тушум 13 830,5 млн.сўм) ўсиши режалаштирилмоқда.
Алкоголь маҳсулотлари ва мобиль алоқа хизматини кўрсатганлик учун акциз солиғи тушумларини тақсимлаш тартиби ўзгармайди, яъни аҳолининг 2020 йил 1 июль ҳолатидаги сонининг улушига кўра маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Хусусан, Булунғур туман маҳаллий бюджетига 2020 йилда 14 788,6 млн.сўм (мобиль бўйича 5 295,1 млн.сўм, алкоголь
9 943,5 млн.сўм), 2021 йилда 15 406,0 млн.сўм (алкоголь бўйича 10 003,9 млн.сўм, мобиль бўйича 5 402,1 млн.сўм) ўтказиб берилади.
9 943,5 млн.сўм), 2021 йилда 15 406,0 млн.сўм (алкоголь бўйича 10 003,9 млн.сўм, мобиль бўйича 5 402,1 млн.сўм) ўтказиб берилади.
2021 йил учун бюджетни тузишдабазавий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш кўзда тутилган. Жумладан, қўшилган қиймат солиғи (15%), фойда солиғи (15%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12%), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари - 25% ва қолган барча субъектлар - 12%), микрофирмалар ва кичик корхоналар учун айланмадан олинадиган солиқ (4%) бўйича солиқ ставкаларини сақлаб қолинган.
Пандемия шароитида айрим солиқлар ставкалари 2020 йилда индексация қилинмади.
2021 йилда бу солиқ ставкаларини қуйидаги миқдорларда:
- Алкоголь маҳсулотлари 2 босқичда: 1 февралдан ўртача 13,5%, 1 октябрдан ўртача 7% га;
- бензин ва дизель ёқилғиси (АЁҚШда сотиладиган) ва суюлтирилган газ (пропан) 1 февралдан 22% га;
- сиқилган газ (метан) 1 февралдан 15% га;
- бензин (80 маркали) 1 февралдан 15% га;
- бензин (90, 9293,95 ва ундан юқори маркали)1 февралдан 15% га;
- ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15% индексация қилинади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақиллигини ошириш мақсадида уларга 2021 йилдан бошлаб туманлар
ва шаҳарлар кесимида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкаларини ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб Солиқ кодексида белгиланган солиқ ставкалари асосида 0,5 дан 2 коэффициентигача ставка белгилаш ҳуқуқи берилди.
ва шаҳарлар кесимида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи ставкаларини ҳудуднинг иқтисодий ривожланишига қараб Солиқ кодексида белгиланган солиқ ставкалари асосида 0,5 дан 2 коэффициентигача ставка белгилаш ҳуқуқи берилди.
Туман (шаҳар)лар кенгашлари эса ҳар йил ўз ҳудудларида жойлашган нуфузли ҳудудларнинг чегараларини белгилаш
ва туман ва шаҳар даражасида нуфузли ҳудудларга (квартал, массив, маҳалла, кўча) қараб, белгиланган ер солиғи ставкаларига 0,7 дан 1,3 фоизгача камайиш ва ўсиш коэффициентларини киритишлари мумкин.
ва туман ва шаҳар даражасида нуфузли ҳудудларга (квартал, массив, маҳалла, кўча) қараб, белгиланган ер солиғи ставкаларига 0,7 дан 1,3 фоизгача камайиш ва ўсиш коэффициентларини киритишлари мумкин.
Ушбу чора ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллигини сезиларли даражада кучайтиради.
2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети тўғрисидаги Қонуннинг алоҳида моддалари бюджет жараёнининг шаффофлигини оширишга йўналтирилган.
Қонунда бюджет жараёнининг барча иштирокчиларига бюджет маблағларидан фойдаланишда шаффофликни ва очиқликни таъминлаш талаби қўйилмоқда.
Молия вазирлиги томонидан бу борада “Очиқ бюджет” портали юритилмоқда, “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри чоп этилмоқда. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида туман ва шаҳарлар даромадларининг прогноздан ортган қисмининг
10 фоизи аҳоли томонидан овоз бериш орқали ишлатилмоқда. (Жорий йилда 326,5 млн. сўм маблағ ажратилиб, бу жами қўшимча манбаларнинг 8,9 фоизини ташкил этади.)
10 фоизи аҳоли томонидан овоз бериш орқали ишлатилмоқда. (Жорий йилда 326,5 млн. сўм маблағ ажратилиб, бу жами қўшимча манбаларнинг 8,9 фоизини ташкил этади.)
Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2021 йил учун туман маҳаллий бюджети даромадлари 65 915,4 млн. сўмга прогноз қилинмоқда. Жумладан, солиқ ва тушумлар кесимида:
-Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи - 1 290,9 млн.сўм;
-Айланмадан солиғи (ягона солиқ тўлови) - 4 214,5 млн.сўм;
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 10 120,9 млрд.сўм;
-Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиғи -1 621,5 млн.сўм;
- Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи -10 353,0 млн.сўм;
- Юридик шахсларнинг мол-мулки солиғи -952,7 млн.сўм;
-Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғи- 4 723,6 млн.сўм;
- Юридик шахслар ер солиғи -10 549,2 млн.сўм;
- Жисмоний шахслардан ер солиғи - 5 772,8 млн.сўм;
-Норуда қурилиш материаллари тайёрлашда ер қаридан фойдаланганлик учун солиғи - 276,0 млн.сўм;
-Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи -81,6 млн.сўм;
-Ижара тўловлари бўйича -3 221,0 млн.сўм
- Йиғимлар -549,3 млн.сўмга прогноз қилинмоқда.
2021 йил учун туман маҳаллий бюджетининг жами харажатлари 123 339,2 млн. сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, туман маҳаллий бюджети харажатларининг 73,2 фоизини ёки 90 353,8 млн. сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади
Туман бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатлари - 64 288,1 млн. сўмни ташкил этмоқда.
-Келгуси йилда мактабгача таълим соҳасига - 12 269,5 млн. сўм;
-умумий ўрта таълим харажатларига - 9 276,1млн. сўм;
-соғлиқни сақлаш соҳасига - 45 005,0 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
2021 йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини харид қилишга ажратиладиган маблағларни ошириш сиёсати давом эттирилади. Шу билан дори-дармон ва боғлов воситалари учун харажатлар 2245,0 млн. сўмни ташкил қилади (2020 йилда
1 871,0 млн.сўм ёки 20 фоизга ошмоқда).
1 871,0 млн.сўм ёки 20 фоизга ошмоқда).
-2021 йилги туман маҳаллий бюджети лойиҳасида маданият соҳаси харажатлари 1 374,8 млн. сўм, Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун 1 475,6 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
-2021 йилда иқтисодиёт харажатларига туман маҳаллий бюджетидан 10 393,3 млн.сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
-Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун 817,0 млн.сўм.
-Бошқарув органларини сақлаш харажатларига 9 770,3 млн.сўм.
Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар ва компенсациялар учун 31 736,4 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
2021 йилда солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш бўйича келтириб ўтилган янгиликлар ва туман бюджети лойиҳаси маъқулланган тақдирда, “2021 йил учун Булунғур тумани маҳаллий бюджети тўғрисида”ги қарор лойиҳасида туман маҳаллий бюджети даромадлари 65 915,4 млн.сўм, харажатлари 123 339,2 млн.сўм чегаравий ҳажми прогноз қилинмоқда.
Шунингдек, вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 57 423,8 млн.сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
Асрор ИДИБОЕВ,
Булунғур туман ҳокимлиги молия бўлими
мудирининг биринчи ўринбосари