Кунлар совиб, қишли-қировли кунлар бошланиши билан барча хонадонларда фуқаролар иситиш печларидан, газ жиҳозларидан, электр ускуналаридан ва ҳатто қўлбола иситгичлардан ҳам фойдалана бошлашади. Бунда барча ҳам белгиланган ёнғин қоидаларига амал қилишмайди. Натижада... кўнгилсиз ҳодисалар содир этилиб, фуқаролар моддий-маънавий зарар кўриш билан бирга айрим пайтларда тан жароҳати ҳам олишмоқда. Ёнғин чақнаши натижасида ана шундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш мақсадида туман “Фавқулодда ёнғиннинг олдини олиш” МЧЖ ходимлари томонидан нафақат куз-қиш ойлари, балки йилнинг барча фаслларида ҳам мунтазам маҳаллаларда бўлишиб, аҳоли орасида ёнғиннинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Ўтказилаётган ушбу тарғибот тадбирларида “Бажарувчи” ва “Буюртмачи” ўртасида тузиладиган шартноманинг афзаллиги, ҳар икки томон амалга ошириши лозим бўлган ишлар тўғри тушунтирилмоқда. Жумладан, “Бажарувчи” ушбу шартнома асосида хонадондаги газ, электр жиҳоз ва мосламаларни, ёритиш ва юқори кучланиш ускуналарининг ёнғинга қарши ҳолатини кўздан кечириш ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни ўз зиммасига олади. Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам базавий иш ҳақининг 20 фоизини тўлов қилган хонадон фавқулодда ёнғиндан зарар кўрган ҳолда давлат ёнғинни ўчириш хулосасига асосан жамият томонидан хонадонга буюртма тўловининг 20 баробаридан 50 баробаригача моддий ёрдам кўрсатилади. Шартнома бўйича келиб чиққан низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Шу ўринда фуқароларга қуйидаги эслатма билан яқиндан танишишларини лозим деб ҳисоблаймиз:
Шу ўринда фуқароларга қуйидаги эслатма билан яқиндан танишишларини лозим деб ҳисоблаймиз:
1.Гугуртни ёш боладан яширинг, уларга газ ва электр иситиш жиҳоз мосламаларини ишлатишга рухсат берманг!
2.Ишлаб турган телевизор, электр дазмол, газ ва электр жиҳозлари, керосин чироқларини, шам ва бошқа мосламаларни назоратсиз қолдирманг, айниқса тунда (кечаси) эътиборли бўлинг!
3.Газда ишлайдиган иситиш жиҳозларини 3 соат ишлатгандан сўнг албатта, 2 соат ўчириб дам бериш, уйқуга ётишдан 2 соат аввал уларни ўчиришни унутманг!
4.Электр, газ иситиш жиҳозлари ва бошқа мосламаларни ёнувчан қурилиш қисм ва материаллардан (стол, стул, шкаф, парда, юмшоқ мебель ва бошқалардан) камида 1 метр масофада ўрнатинг.
5.Ўз уйингиздаги газ ва электр иситиш жиҳозларини қуришга махсус рухсатномаси бўлмаган ва ёнғин қоидаларини билмайдиган шахслар билан ёки ҳашар йўли билан қуриш учун ёнғинга қарши кураш жамиятига мурожаат қилинг!
6.Электр ҳисоблагич кабелларини ўраб, 6 ампердан юқори бўлган электр кучланишли қурилмаларни ўрнатманг!
7.Ҳар йили газ ва элетр жиҳозлари ва мосламаларини ёнғинга қарши кураш жамияти мутахассиси кўригидан ўтказиб, уларни ишлатишга махсус рухсатнома олишни унутманг!
8.Ёнғин содир бўлганда зудлик билан “101” рақамли телефон орқали ёнғинни ўчириш қисмига хабар беринг ва ўзингиз улар етиб келишини ва одамларни қутқариш чораларини кўринг!
9.Агарда “Фавқулодда ёнғиннинг олдини олиш” жамияти назоратчи ходимлари томонидан фуқаролар хонадонларида кўриклар давомида ва шартномада белгиланган қоидалар бузилганда қуйидаги “Ишонч телефони” рақамларига мурожаат қилишларингиз мумкин: 97-249-48-47, 99 888 925-92-22.
Юқорида қайд этилган қоидаларга риоя қилмаслик ёнғин содир этилиши, портлаш ва инсонлар ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин. Шундай экан, азиз фуқаролар, ўз уйимизни ўзимиз асрайлик!
Дилшод ЭРГАШЕВ,
“Фавқулодда ёнғиннинг олдини олиш” МЧЖ туман филиали раҳбари.