2018 йилда “Ёнғин профилактикаси куни”дан ташқари бошқа пайтларда ҳам белгиланган график асосида тумандаги МФЙлар, корхона, ташкилотлар ва муассасаларда бўлиб, жойларда фуқароларга хонадон ва ишхоналарда йилнинг ҳар қандай фаслида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилиш лозимлиги ҳақида тарғиботлар ўтказдик. Шу боисдан олдинги йилларга қараганда 2018 йилда ёнғин чиқиши ҳолатлари камайиб, бирмунча ижобий натижаларга эришилди.
Ёнғин натижасида етказилган моддий зарар 2017 йилда 213.126.046,5 сўмдан 2018 йилда 115.765.000 сўмга, қасддан ёнғин чиқиши натижасида 2017 йилда 3 та ҳолатда 11.737.239 сўмдан 2018 йилда 1 та ҳолат аниқланиб 3.500.000 сўмга камайтиришга эришилди. Шунингдек, ўтган йилда электр симлари ва электр агрегатларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида 17 та ҳолатда 93.885.000 сўм, табиий газ, печ ва плита ускуналаридан белгиланган талаб доирасида фойдаланилмаган 10 та ҳолатдан 5.990.000 сўм ундирилди.
Ўтган 2018 йилда ЁХБ ходимлари жойларда ўтказган 572 та учрашув ва суҳбатларда 128.255 нафар фуқаролар иштирок этишди. Бундай тадбирларни жорий йилда ҳам жойларда мунтазам ўтказишни режалаштирганмиз. Мақсадимизжойларда ёнғин чиқиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олишдан иборат.
Абдусалом РАББИМОВ,
туман ЁХБ инспектори, сержант.