Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимиз ҳудудида 14 та ёнғин қайд қилинган. Ушбу ёнғинларнинг 3 таси электр симининг қисқа туташуви, 6 таси иситиш печидан нотўғри фойдаланганлик, 5 таси очиқ оловдан эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлиб, фуқароларга катта моддий зарар етказган. Фуқароларнинг жойларда, хонадонларда, ҳовлилар атрофида оловдан фойдаланиш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилмасликлари ҳамда эҳтиётсизликлари туфайли баъзида мана шундай кўнгилсиз ҳодисалар бўлиб турибди.
Туманимиз ҳудудида ёнғин содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғин хавфсизлиги профилактикаси куни “ сифатида белгиланиб, маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, таълим масканларида мунтазам тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб боришмоқда. Мақсадимиз туман ҳудудида бирорта ҳамёнғин билан боғлиқ бўлган нохуш ходисаларнинг юз бермаслигига эришишдан иборат.
Дилмурод ЖАББОРОВ,
туман ЁХБ катта инспектори,
лейтенант.