Давлат божхона хизмати органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг ўз касбига садоқат туйғусини ошириш, ўзаро самимийликни янада мустаҳкамлаш ҳамда тузилмаларда соғлом турмуш муҳитини яратиш мақсадида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан “Божхона маликалари” Республика кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Давлат божхона қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур танловда “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости инспекторлари Лола Шербутаева, Наргиза Исраилова ҳамда “Жартепа” чегара божхона пости катта инспектори Дилрабо Азизовалар ғолиб учун ўзаро беллашдилар.
Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг шартларни тўлиқ бажаришларига ҳамда уларнинг касб маҳоратларига қараб, одилона баҳолаб борилди.

Эслатиб ўтамиз, ғолиб кўрик танловнинг II босқичида Навоий ва Жиззахлик ҳамкасабалари билан Республика босқичига чиқиш учун беллашади.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати