Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2022 йил 17 февраль куни “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлат божхона қўмитасига ҳудудий бошқармаларда босқичма-босқич божхона юк декларациясини расмийлаштириш юк эгаси билан бевосита мулоқотсиз масофавий расмийлаштирувни амалга ошириш юзасидан топшириқ бериб ўтган эди.
Бугун Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости ўз иш фаолиятини бошлашга тайёр, яъни, тадбиркорлар электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштирувини амалга оширишни бошлади.

Дарҳақиқат, бу каби қулайликлар амалиётга жорий этилиши:
- юртимиз тадбиркорларининг манфаатларига хизмат қилади;
- тадбиркорнинг вақтини тежайди;
- экспорт ва импорт операцияларини бир неча дақиқаларда амалга оширишга имкон яратади;
- божхона соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантиришга хизмат қилади.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати