Божхона органлари томонидан кучли таъсир қилувчи, психотроп ҳамда таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда уларни олдини олиш борасида доимий кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, “Жартепа” чегара божхона пости томонидан 2022 йил бошидан бугунги кунга қадар психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 3 та ҳолат аниқланган бўлиб, 708 дона психотроп таблеткаларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.
Мисол учун, мазкур божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.Н. “яшил йўлак” орқали божхона назоратидан ўтаётганда, унинг қўл сумкасидан “Сомнол” номли жами 100 дона психотроп моддага ўхшаш таблеткалар борлиги аниқланган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддасида кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддалар контрабанда ашёси сифатида келтирилган бўлса, ушбу Кодекснинг 251-1-моддасида мазкур моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун (бунда мазкур моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш ҳаракатлари назарда тутилади):
• базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
• ўша ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
• ушбу ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
ахборот хизмати
ахборот хизмати