“Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисидаги”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиш хавфини камайтиришдан иборатдир.
Айнан мазкур масала юзасидан “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари Булунғур тумани “Амир Темур” МФЙда “Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби” мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, божхона чегараси орқали товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборатдир.
Уни маҳалла раиси Н.Умарова кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалаларнинг қанчалик долзарблиги ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида қисқача изоҳ бериб, сўзни “Жартепа” чегара божхона пости смена бошлиғи Б.Сувоновга берди. Б. Сувонов мазкур чегара божхона постининг очилиши ўзбек ва тожик халқи учун айниқса, яқин қариндошлик, қуда-андачилик муносабатларини олиб борувчи фуқароларнинг узоқ манзиллари яқин бўлганлиги ҳамда ҳар икки давлат савдо-иқтисодий муносабатларини амалга оширишда янги марраларга эришилиши хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг божхона пости катта инспектори Ж.Мухторов сўзга чиқиб, божхона чегараси орқали товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиб-таомиллари ҳақида йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш бериб ўтди.
Хусусан, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишда 3000 АҚШ долларигача бўлган эквивалент қийматидаги товарларни “Йўловчи божхона декларацияси”ни тўлдирмасдан олиб чиқишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтишди.
Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бундай турдаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш юзасидан божхона ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида чегара божхона пости инспектори Ф.Қурбонов ахборот бериб ўтди.
Кўпчиликни қизиқтирган саволларга божхона ходимлари аниқ ва лўнда жавоблар қайтаришди.
Бу галги тадбирда ҳам маҳалла фаолларига божхона соҳаси билан боғлиқ мурожаатлари бўлса бошқарманинг 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.
Биз божхоначилар бу каби профилактик тадбирларни ўтказиб, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб борсак, содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилган бўламиз.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
ахборот хизмати.