2018 йил 2 декабрь куни Булунғур туманидаги секторлар раҳбарларининг Самарқанд вилояти телевидениеси орқали фуқаролар билан тўғридан тўғри мулоқоти ўтказилган эди. Мулоқот давомида фуқаро Шуҳрат Мелиев Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлига светофор ўрнатиш зарурлигини таъкидлаб мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди. Автомобиль йўлларига светофор ўрнатиш масаласини ҳал қилиш Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Эксплуатация ва монтаж корхонаси ваколатида эканлиги аниқланди. Шу боисдан ушбу корхона раҳбари номига Булунғур шаҳри, Самарқанд МФЙ ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўлига светофор ўрнатиш зарурлиги юзасидан тегишли тартибда тақдимнома киритилди.
И. ДОНИЁРОВ.
Булунғур туман ИИБ бошлиғи,
3-сектор раҳбари.