“Кристал Булунғур сервис” хусусий корхонаси ишлаб чиқараётган сифатли қурилиш материаллари туманимиз аҳолисининг шу турдаги маҳсулотларга талабини қондиришга хизмат қилмоқда.
- Жорий йилда корхонамиз ишчилари кунига 1000 донадан ишлаб чиқараётган блок ғиштларидан ташқари аҳолига “аква” эшик-дераза ромлари, ёғочларни қайта ишлаб, қурилишбоп материаллари ҳам ишлаб чиқаришмоқда, - дейди хусусий корхона раҳбари Шароф Жуманазаров. - Бундан ташқари вилоят касаба уюшмалари Кенгаши буюртмаси асосида туманимизда яшаётган 16 нафар кам таъминланган оилаларнинг уйларини ҳам 10 миллион сўм миқдорида замон талаблари асосида таъмирлаб бердик. Мавжуд хонадонлар уйларини пардозлаш, “аква” эшик-ромлари ўрнатиш, поли ва шифтини қоқиш, томлардаги эскирган шиферлар ўрнига тунука қопламалар ўрнатиш ишларини ўз вақтида амалга оширдик.
Қурувчилар ишидан бошимиз кўкка етди, - дейди “Булунғурариқ” МФЙ фуқароси Ҳасан Шомаматов. - Улар амалга оширган ишлар натижасида хонадонларимиз кўркам ва чиройли бинога айланди.
Раббим ҲОТАМОВ.