Жорий йилнинг 2 февраль куни туманимиздаги “Нуронийлар” масканида “Муқаддас қўрғонимизни асраб қолайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Маҳбуба Қурбонова, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Жамшид Файзуллаев ҳамда туманимизда истиқомат қилаётган ёши улуғ онахонлар, ёш оила аъзоларидан бир гуруҳи иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққан М.Қурбонова мавзу юзасидан сўз юритиб, “Оила-муқаддас қўрғон” эканлиги, уни асраш, сақлаб қолиш учун оиладаги ёши улуғ отахону-онахонлар, бобо-бувилар ўгити асосида иш юритиш, ёшларни ҳаётга тайёрлаш учун маҳорат мактабларини мунтазам давом эттириш лозимлиги, “Оила” аталмиш қўрғоннинг мустаҳкамлигини сақлаб қолиш учун ҳар икки томон ҳам бирдек масъул эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, суд раиси Ж.Файзуллаев сўнгги пайтлар арзимас сабаблар туфайли ажрим ёқасига келиб қолаётган оилалар сони ортиб бораётганлиги, бунинг олдини олиш учун фуқаролар ҳам маънан, ҳам ҳуқуқий саодхонлиги юқори даражада бўлишлиги, ҳар икки томон ҳам масъулиятни чуқур ҳис этиши, фарзандлар келажаги учун қайғуриши лозимлиги хуқусида сўз юритди. Тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.