Яқинда Булунғур туманидаги “А. Темур” маҳалла фуқаролар йиғинида Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев иштирокида “Биз коррупция ва зўравонликка қаршимиз” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда суд раиси Ж. Файзуллаев оиладаги зўравонликлар ва коррупция-тараққиёт кушандаси мавзуларида маъруза қилиб, жумладан шундай деди:
-Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон ва унинг манфаатлари устувор ҳисобланади, кўзланган мақсадга эришишда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган оиланинг ўрни эса беқиёс, жамиятдаги ҳар қандай иллатга қарши курашни оиладан бошласаккина уни илдизи билан қуритиш мумкинлигини таъкидлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бир қанча моддаларида оила жамият ва давлат ҳимоясида эканлиги, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги, ва айниқса хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида Қонунлар қабул қилинганлиги ва бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрлар билдирди. Шунингдек, Зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, оиладаги зўравонликлар одатда айнан бир шахсга нисбатан жисмоний ва руҳий зўрлик қилишда намоён бўлишини таъкидлади.

Бундан ташқари суд раиси Ж.Файзуллаев ўз сўзида давом этиб, инсоният тарихида давлатлар шаклланганидан буён коррупция уларни емирадиган ижтимоий иллат сифатида вужудга келиши, ҳокимият ва бойлик учун ҳирслар таъсирида ривож топиши, у демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келиши, иқтисодий ривожланишни издан чиқариши, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб берилишини таъкидлади.
Учрашувда иштирокчиларнинг мавзу юзасидан берилган барча саволларига фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев тўлиқ ва атрофлича жавоблар қайтарди.
Жамшид ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси.