Яқинда “Чангал–1” МФЙ биносида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида маҳаллабай сайёр қабуллар бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр қабулда “Мингчинор”, Исори Ўроқли”, Булунғур Ариқ”, “Небўса” МФЙлардаги хотин-қизлар билан Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев, Булунғур туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Мамадиярова, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Адлия бўлими вакиллари иштирок этишди.

Сайёр қабулда Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар тизимини қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли Фармони бўйича 2022-2026 йилларда хотин-қизларни мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш Миллий дастурининг 2022-2023 йилларда амалга оширилишига қаратилган чора-тадбирлар юзасидан тасдиқланган комплекс режасининг 101-банди ижроси бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, муросасизлик муносабатида бўлиш муҳитини шакллантириш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш ва фуқароларнинг қонунга итоаткорлик ҳиссини кучайтириш тўғрисида сўз юритди.

Шунингдек, ўзига хос давра суҳбати тарзида ўтказилган учрашувда маърузачи Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлат барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш тўғрисида сўз юритиб, фуқароларнинг ҳуқуқий ва илмий билимларини ошириш борасида суд органлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга доимо тайёрликларини билдирди.
Ж. ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси.