Бугун, Булунғур туманидаги “Янгиқўрғон” ҳамда "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалладаги нотинч оилалар аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари билан Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев иштирокида “Биз коррупция ва зўравонликка қаршимиз” шиори остида учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда суд раиси Ж.Файзуллаев кун тартибида белгиланган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” ва “Соддалаштирилган иш юритиш тартиби” мавзуларида маъруза қилиб, жумладан шундай деди:
- Инсоният тарихида давлатлар шаклланганидан буён коррупция уларни ичдан емирадиган ижтимоий иллат сифатида вужудга келди, ҳокимият ва бойлик учун ҳирслар таъсирида ривож топди. Коррупция сўзи-лотинча “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатиб, мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланишни ифодаловчи сиёсий ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият тушунилиши ҳақида сўз юритди. Шунингдек, зўравонлик, жисмоний зўравонлик, руҳий зўравонлик, оиладаги зўравонликлар одатда айнан бир шахсга нисбатан жисмоний ва руҳий зўрлик қилишда намоён бўлишини таъкидлади.


Жамшид ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси.