Яқинда тумандаги 9-умумтаълим мактаби биносида “А.Навоий”, “Мирзаариқ” ва “Каптархона” МФЙ даги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида маҳаллабай сайёр қабуллар бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр қабулда Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев, Булунғур туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Мамадиярова, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Адлия бўлими вакиллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 2022-2026 йилларга мзлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг харакатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли фармонида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга маҳаллабай сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, ўзига хос давра суҳбати тарзида ўтказилган учрашувда маърузачи фуқароларнинг ҳуқуқий ва илмий билимларини ошириш борасида суд органлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга доимо тайёрликларини билдирди.
Ж. ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси.