Туман ИИБ Техник қўриқлаш маркази ходимлари томонидан кўплаб ижтимоий объектлар билан бирга элликка яқин хусусий мулклар хавфсизлиги ишончли ҳимоя қилиб келинмоқда. Марказ шахсий таркибининг хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида ходимлар билан мунтазам ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Бу эса яхши самара бермоқда.
Ўтган 2018 йил мобайнида тизим фаолияти намунали ташкил этилганлиги боис қўриқловга олинган ижтимоий объектлар ва хусусий мулклар, хонадонларда бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Ҳозирда хусусий объектлар ва фуқаро хонадонларини қўриқловга олиш бўйича жорий йил учун шартномалар тузиш давом этмоқда.
Фарид ХУДАЯРОВ,
туман ИИБ Қўриқлаш бўлими
Техник қўриқлаш маркази
бошлиғи, лейтенант.