Туман ИИБ Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида ходимлар билан мунтазам ўқув машғулотлари ташкиллаштирилмоқда. Қўриқлаш хизматининг афзалликлари шундаки, ҳозирги кунда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш жамоатчилик билан биргаликда олиб борилаётган чора-тадбирларга тўлиқ мос келади.
Жорий йилда ҳам туман ИИБ Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги банк муассасалари, кўплаб савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари, корхона ва ташкилотлар, фуқаролар хонадонлари шартнома асосида техник қўриқлаш пунктига уланиб, ишончли қўриқланмоқда. Қўриқланаётган объектларни қўриқлаш ёнғин-сигнализация, видеокузатув воситалари билан жиҳозланганлиги уларнинг яхши қўриқланиши билан бирга, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳудуд осойишталигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этаяпти. Амалга ошираётган барча ишларимизнинг пировард мақсади халқимиз осойишталигини сақлаш ва халқ манфаатларига хизмат қилишдир.
АлишерЭДИЛОВ,
туман ИИБ Қўриқлаш бўлими
отряд командири ўринбосари,
лейтенант.