Юртимизда замонавий техника воситалари ривожланиб бораётган бир вақтда халқимиз хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг қулайлик ва афзалликлари ҳам ортиб бораётир.
Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш долзарб вазифага айланган. Шу жумладан, туман ИИБ қўриқлаш бўлими шахсий таркиби, техник қўриқлаш маркази томонидан турли тоифадаги давлат аҳамиятига молик иншоотлар, корхона ва муассасалар, халқ хўжалиги обьектлари ҳамда фуқаролар хонадонларини ишончли қўриқлашга астойдил ҳаракат қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қўриқлаш бўлими томонидан муҳофаза қилинаётган барча турдаги объектлар ва фуқаролар хонадонларида ҳеч қандай ҳуқуқбузарликлар содир этилмади. Ҳозирги вақтда ходимларимиз томонидан халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасида туман ҳудудидаги давлат ва халқ хўжалиги идоралари, савдо дўконлари ҳамда фуқаролар хонадонларини замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш ва Техник қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга олиш борасида профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.
Ёдгор УММАТОВ,
туман ИИБ Қўриқлаш бўлими
отряд командири, капитан.