Халқимизда “уйинг тинч, сен тинч” деган пурмаъно нақл бор. Донишманд кексаларимиз, умри сермазмун, ҳаёт йўли ибратли нуронийларимиз ҳар гал дуога қўл очганда, аввало, хонидонимизда, юртимизда тинчлик, хотиржамлик бўлишини тилаб дуога қўл очади.
Туман ички ишлар бўлими Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби, Техник Қўриқлаш маркази ходимлари ҳам ўзларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиш билан бирга ҳудуддаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Шу боисдан йилдан-йилга Қўриқлашбўлими томонидан ишончли қўриқловга олинаётган турли тоифадаги давлат аҳамиятига молик иншоотлар, корхона ва муассасалар, халқ хўжалиги объектлари ҳамда фуқаролар хонадонлари сони ошмоқда. Жумладан, ҳозирда турли давлат аҳамиятига молик объектлар сони 33 тага, шартнома асосида қўриқловга олинган аҳоли хонадонларининг сони эса 55 тага етди.
Ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиб, халқ ишончига сазовор бўлаётган ходимларимиз раҳбарият томонидан муносиб рағбатлантирилиб келинаётганлиги уларни хизмат жараёнида янада ҳушёр ва сергак бўлишга ундамоқда.
Фарид ХУДАЯРОВ,
туман ИИБ Қўриқлаш бўлими
Техник қўриқлаш маркази бошлиғи,
лейтенант.