ОБЪЕКТЛАР ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАНМОҚДА
Қўриқлаш бўлими Техник қўриқлаш маркази томонидан айни пайтда элликка яқин ижтимоий объектлар, шахсий турар жой ва хусусий нотурар жойлар ҳамда фуқароларнинг мол-мулклари шартнома асосида ишончли қўриқловга олинган. Тизим фаолиятининг намунали йўлга қўйилганлиги туфайли ўтган 2017 йил ва жорий йил бошидан буён ҳозирга қадар қўриқловга олинган объектлар ва фуқаролар хонадонларида бирорта ҳам талон-тарожлик ҳолатлари қайд этилмади.
Фарид ХУДАЯРОВ,
туман ИИБ Қўриқлаш бўлими Техник
қўриқлаш маркази бошлиғи,
лейтенант.
ФУҚАРО ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ
Килдон МФЙда яшовчи фуқаро Отабек Рашидовнинг Агробанк АТБ туман бўлимидан чорва моли олиш учун 7.000.000 (етти миллион) сўм кредит пулини ўз номига расмийлаштириб, “Фахри Жаҳон” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказди. Бироқ фермер хўжалиги шартнома шартларини ўз вақтида бажармаганлиги, чорва моллари беришни пайсалга солганлиги тўғрисида О. Рашидов туман ИҲҲҚЖ ижро аппарати ходимларига ёрдам сўраб мурожаат этишга мажбур бўлди. Мурожаат тезда ижобий ҳал қилинди, яъни пул эгасига қайтарилди.
Нигора ХУШНАЗАРОВА,
туман ИҲҲҚЖ ижро аппарати
жамоатчилик билан ишлаш мутахассиси.
ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА
Қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган Қурбон ҳайитини туманимиз фуқаролари ҳам кўтаринки кайфиятда, мазмунли ўтказиш мақсадида аллақачон тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган. Гуруҳимиз аъзолари ҳам барча маҳалла ҳудудларида, бозорлар, гузарлар, хиёбонлар, корхона ва ташкилотлар, аҳоли дам олиш масканлари ва аҳоли гавжум жойларда байрамни хавф-хатарсиз ўтказиш ҳамда ёнғин- ларнинг олдини олиш борасида зарур барча чораларни кўришмоқда. Барча ҳудудларга гуруҳлар биркитилди.
Абдусалом РАББИМОВ,
туман ЁХБ инспектори, сержант.