Мамалакатимизда халқимиз манфаатлари йўлида улкан изланишлар олиб борилиб, жуда кўп ўзгаришлар амалга оширилаяпти. Жумладан, замонавий техника воситалари ривожланиши билан бир қаторда эл-юрт хавфсизлигини таъминлаш, фуқороларнинг ҳуқуқий манфатларини ишончли ҳимоялашни мақсад қилган "Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати"нинг афзалликлари ва кулайлик томонлари алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда юртимиз миқёсида жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш долзарб вазифага айланган. Туман ички ишлар бўлими Қўриқлаш бўлими шахсий таркиби, Техник қўриқлаш маркази томонидан ҳам турли тоифадаги давлат ахамиятига молик иншоотлар, корхона ва муассасалар, халқ хўжалиги объектлари ҳамда фукоро хонадонлари ишончли тарзда қўриқланиб келинмокда. Жумладан, 65 та фуқаролар хонадонлари, 38 та ташкилот-муассасалар ҳимояга олинган.
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида туман Қўриқлаш бўлими томонидан қўриқланаётган барча турдаги объектлар ва фуқаро хонодонларида хеч кандай хуқуқбузарликлар содир этилмади. Ҳозирги кунда қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан халқимизнинг тинчлиги ва осоийшталигини таъминлаш борасида туман ҳудудидаги барча давлат ва халқ хўжалиги идоралари, хусусий тадбиркорлар савдо дўконлари ва фуқаролар хонадонларини замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш ва Техник қўриқлаш пунктига қўриққа олиш борасида профилактик тарғибот-ташвиқот ҳамда суҳбат-учрашувлар ўтказилмоқда.
Баҳодир АЛОВОВ.
туман ИИБ Қўриқлаш
бўлими гурух командири,
катта сержант.