Барчамизга маълумки, Юртимизда Ватан ҳимояси каби улуғвор ишга ўзини бағишлаган ҳарбийларимиз катта ҳурмат ва эъзоз билан қадрланиб, ҳар йили “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” катта байрам ва шодиёна билан ўтказилади.
Бу каби эътибор ва эътироф масъулиятли касб эгаларининг Ватан олдидаги хизматларини юқори баҳоланишини намоён этиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига ҳам куч-қувват, шижоат ва албатта садоқат бағишлайди.
Албатта, Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. Бу бурчни адо этишда юртимизнинг ҳимоячилари бўлган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашда олиб бораётган хизматини муносиб баҳолаш ҳамда уларга зарур шарт-шароит яратиш масалалари ҳам давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоятида ҳам бугунги байрам кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди, эрта тонгдан сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган ушбу тадбир Cамарқанд шаҳар Университет ҳиёбонида рост қатлаган “Амир Темур” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишдан бошланди.
Тадбирда, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ҳам иштирок этиб, “Амир Темур” ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.
Ахборот хизмати.