Маълумки, ҳуқуқ шахсга табиат, жамият, давлат томонидан бериладиган ҳаракат тури бўлиб, бурч эса жамият ва давлат томонидан белгиланган ва ҳуқуқий нормаларда ўз аксини топган талабларни бажариш заруриятидир. Бурч асосан қоидалардан, ахлоқий нормалардан келиб чиқиб, шахс туғилганидан то умрининг охирига қадар давом этади.
Бурч бажарилмаганда ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
Бурч – кишининг бирор шахс, оила, жамоа, эл-юрт, Ватан олдидаги мажбуриятини англатувчи ахлоқий тушунча. Бурчда объектив муносабатлар ифодаланади. Яъни, у жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва ахлоқий негизлари билан белгиланиб, имон-эътиқод, онглилик, ҳалоллик, виждон каби тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ.
Бурч нисбий тушунча бўлиб, у вазифанинг қандайлиги ва киши олдидаги мажбуриятига қараб турлича бўлади. Яъни, миллий бурч, ижтимоий бурч, умуминсоний бурч, фарзандлик бурчи, ота-оналик бурчи, шахсий бурч ва бошқалар. Ҳозирги шароитда инсоннинг табиат ва авлодлар олдидаги бурчи янгича мазмун касб этиб бормоқда. Оилавий бурч эса жамият олдида турган мақсадлар билан янада уйғунлашмоқда. Бизда она Ватанга, халққа хизмат қилиш энг улуғ ва шарафли бурч ҳисобланади.
Азизхон СУЛТАНОВ,
уман прокурорининг
катта ёрдамчиси.