Маълумки, ўтган йиллар давомида миллий армиямиз ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарга қарши муносиб зарба беришга қодир, эл-юрт таянчи ва суянчига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланди. Бу борада туман Мудофаа ишлари бўлимида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори талабларини бажариш мақсадида Мудофаа ишларибўлимимиз томонидан “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни “ мавзусида режа ишлаб чиқилиб, унга асосан ҳар жума куни умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларида ўқувчи-ёшлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида” ги ПФ5-сонли фармойишига асосан 2021 йил 1 декабрь кунидан 2022 йил 15 январь кунига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” тадбири муносабати билан “Халқ билан армия - бир тану-бир жон” шиори остида режа ишлаб чиқилди. Шу асосида 2021 йил 1 декабрь кунидан бошлаб ҳар ҳафтада тумандаги умумтаълим, касб-ҳунар мактаблари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар ва ота-оналар билан турли учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
- Олий ҳарбий билим юртлари ва “Темурбеклар мактаби” талабалари билан умумтаълим ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари иштирокида учрашувлар ўтказилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу каби маданий-маърифий ишлардан ташқари тумандошларимизнинг олийгоҳларга кириш даражаси ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Биргина 2021 йилда Булунғур туманидан 9 нафар фуқаро олий ҳарбий билим юртларига ўқишга қабул қилинди. Шундан:
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига 2 нафар, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртига 2 нафар, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юртига 1 нафар ва Ўзбекистон Республикаси жамоат тартибини сақлаш университетига 4 нафар фуқароларимиз ўқишга кабул қилинди. Шунингдек, 5 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейларига ўқишга кирдилар.
Юқоридагилардан ташқари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган ва Республикамиздаги олий таълим ва билим юртларига ўқишга кириш учун ҳарбий қисм командирларидан имтиёзли гувоҳнома олган 18 нафар ҳарбий хизматчи йигитларимиз имтиёзли тартибда институт ва университетларга ўқишга қабул қилинди.
Тумандаги умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактабларининг чақириққача ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш мақсадида ўқитувчилар билан ҳамкорликда 2021 йил 2 декабрь куни бир кунлик ўқув-йиғин машғулоти ўтказилди.
2021 йилда 149 нафар жисмонан бақувват, маънавий етук ва ахлоқий-руҳий соғлом сифатларга эга бўлган чақирилувчилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига ҳарбий хизматга юборилди.
2021 йилда муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб келган ҳарбий хизматчиларни ишга жойлаштириш бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда уларнинг тўлиқ рўйхатлари шакллантирилди. Ушбу рўйхат бўйича ҳарбий хизматни ўтаб келган 125 нафар фуқаро ишга жойлаштирилдилар.
2022 йилги чақирув учун ҳозирги кунга қадар 182 нафар жисмонан бавқувват, маънавий етук ва ахлоқий-руҳий жиҳатдан соғлом бўлган чақирилувчилар муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун саралаб олинди.
Умуман, туманда Мудофаа ишлари бўйича ишлар изчил амалга оширилиб келинмоқда. Келуси йилларда ҳам бу ислоҳотларни давом эттириш режалари тузилиб, амалга ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб туманимиз ҳарбийларини, сизлар орқали бутун халқимиз ҳимоясига отланган барча касбдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан, самимий муборакбод этаман! Уларнинг келгуси ишларига улкан зафарлар тилайман.
Толибжон ҲАСАНОВ,
Булунғур тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор.