Хайрли ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак...
26-Темирйўл сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Шароф Маматқулов депутат сифатида хайрли ишга қўл урди. У Самарқанд маҳалласидаги 3-ДМТ ташкилотида бўлиб, болажонларга яратилган шароитлар билан танишиб, тарбиячилар билан дилдан суҳбатлашди. Суҳбат давомида ташкилотдаги муаммолар ўрганилди.
Депутат Шароф Маматқулов депутатлик сўрови билан муаммоларни ҳал қилиш мақсадида туман Молия бўлимига мурожаат қилди. Шу сабабли туман Молия бўлими томонидан 3-ДМТТга 10 миллион сўм маблағ ажратилди. Депутат ташаббуси билан ушбу маблағ ҳисобидан 18лик кондиционер, куллер ва 2 та термопат етказиб берилди.
- Ташкилотимизда 150 нафар болажонлар тарбияланмоқда, - дейди 3-ДМТТ мудирасиМатлуба Қаюмова. - Депутатимиз Шароф ака Маматқулов ташаббуси билан хоналаримиз исиб қолди. Энг муҳими, ташкилотимизда қайноқ сув мунтазам равишда қайнаб турадиган бўлди.
Бундан жамоамиз ҳам, ошпазларимиз ҳам, ота-оналар ҳам беҳад хурсанд бўлишди.
Раббим ҲОТАМОВ.