Яқинда4-Эшмонтўп сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган Ғўбдин МФЙ раиси Мансур Тошбулов депутат сифатида Лалмикор МФЙ ҳудудидаги “Ғўбдин” ҚВП шифокорлари ва ҳамширалари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида шу кунлардаги долзарб масалалардан бири - карантин давомида аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди.


Шунингдек, депутат Мансур Тошбулов 25-умумий ўрта таълиммактабининг юқори синф ўқувчилари билан “Она тилим - жони дилим” мавзусида қизиқарли суҳбат ўтказди.
–Шу кунгача режа асосида Янгиобод, Эшмонтўп, Шувоқли, Қўнғирот, Мирзабулоқ, Тумшуқ, Қоровултепа қишлоқларидаги сайловчилар билан учрашдим, - дейди туман Кенгаши дкпутати Мансур Тошбулов.- Уларнинг дарду-ҳасратларига шерик бўлдим. Баъзи бир муаммоларни сайловчилар билан биргаликда бартараф этдик.
Раббим ҲОТАМОВ.