ХАЛҚ ВАКИЛИ – ХАЛҚ БИЛАН
Депутат ўзи сайланган ҳудуддаги халқ билан яқин ҳамкорликда фаолият юритиб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш учун ҳаракат қилиб бориши керак. 26-Темирйўл сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутат сифатида сайловчиларим билан яқин мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилиб келмоқдаман.
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан фронт ортида меҳнат қилган фахрий, 91 ёшли Нурали Эргашев хонадонига ташриф буюриб, унинг ҳолидан хабар олдик ва совғалар топширдик. Бу эътибордан меҳнат фахрийси мамнун бўлди ва кўрсатилган ғамхўрликдан мамнун эканлигини изҳор этди.
“Самарқанд” маҳалласида яшаб келаётган Абдуҳаким Холмуродов ва Зуҳра Қиржигитовалар 10 йилдан буён оила қуришган, икки нафар фарзандлари бўлсада, қонуний никоҳдан ўтишмаган, шунингдек янги паспортга ҳам эга бўлишмаган. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, янги фуқаролик паспорти олишга кўмаклашилди ҳамда қонуний никоҳлари расмийлаштирилди. Шунингдек, шумаҳаллада яшаб келаётган Севара Давроновага ҳам фуқаролик паспорти олишига тегишли ёрдамлар кўрсатилди.
Депутат сифатида ҳудуддаги ижтимоий муаммоларни ўрганиб бориб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиб бориш, ҳудуднинг обод ва кўркам, турли қонунбузилиши ҳолатларидан холи бўлишига эришиш асосий мақсадимиз саналади.
Шароф МАМАТҚУЛОВ,
26-Темирйўл сайлов округидан халқ депутатлари
туман Кенгашига сайланган депутат.