Туманимизда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича 2021 йилда салмоқли ютуқларга эришилди. Жумладан, тадбиркорлик фаолияти соҳасида 2021 йилнинг ноябрь ойида 28 та кичик бизнес субъектлари очилиши режалаштирилган бўлса, амалда 30 та кичик бизнес субъектлари очилиб, бу соҳада режа 107 % га уддаланди. 105 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари очилиш режалаштирилган бўлиб, бу йўналиш ҳам 100 фоизга бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 июндаги 4742-сонли “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил ноябрь ойида 180 нафар ишсиз фуқароларни ўзини-ўзи банд қилиш режаси белгиланган бўлиб, амалда режа 160 фоизга бажарилди. Бюджет бўйича 2021 йил ноябрь ойи якунига кўра режадаги 6 млрд. 600 млн. сўмлик тушумлар ўрнига 8 млрд. 428 сўмга ортиғи билан уддаланди. Маҳаллий бюджет тушумлари 3 млрд. 27 млн. сўм ўрнига 4 млрд. 850 сўмга етказилди ёки режа 160 фоиз бўлди.
Бундан кейин ҳам иқтисодиётнинг барқарорлашувида туман Давлат солиқ инспекцияси, Молия бўлим ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда туманимиз ҳудудидаги яширин иқтисодиёт билан шуғулланиб келаётган “тадбиркор” аниқланиб, бюджет тўловларини ундирилди. Шу ўринда айтишимиз мумкинки, 2021 йилда 252 нафар ходимларнинг норасмий ишлаб келаётганлиги аниқланди. Уларга қонуний тўғри йўлланма берилди.
Туман аҳолисининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш мақсадида 170 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. 39 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд касб-ҳунар мактабида ўқитилди.
Йил охирига қадар саноат ишлаб чиқариш ҳажми, қишлоқ хўжалиги қурилиш-пудрат ишлари, жами хизматлар ҳажмини, чакана савдо айланмаси ва кўрсаткичларини 30 фоизга ошириб, янги йилни муносиб кутиб оламиз.
Пайтдан фойдаланиб шуни айтишим лозимки, туманимиз иқтисодиётини кўтаришда фаол қатнашган барча ходимларни, албатта, тўловларни вақтида тўлаб келаётган барча тумандошларимизни кириб келаётган янги - 2022 йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Дилшод ҲАБИБУЛЛАЕВ,
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.