Булунғур туман ҳокими Самандар АСТОНОВнинг Булунғур халқига янги йил табриги
Ҳурматли булунғурликлар!
Аввало, барчангизни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан Булунғур туман ҳокимлиги ва жамоатчилик номидан самимий табриклайман.
Ҳурматли юртдошлар!
Яна бир йил якунланиб, янги йилга қадам қўйишимизга ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Халқимиз янги йил байрамини доимо ўзгача бир кайфият билан кутиб олган. Жумладан, бу йил ҳам жойларда бир неча кундан буён байрам шукуҳи сезилиб турибди. Бу айниқса, байрам муносабати билан ташкил этилган Янги йил арчаси ва бозорларимизда яққол кўзга ташланади. Бозорларимизда озиқ-овқатлар маҳсулотлари хариди бир неча карра кўпайган. Талаб ошган сайин нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш жуда муҳим. Халқимиз байрамни катта кўтаринкилик билан ўтказишлари учун нархлар барқарорлиги қаттиқ назоратга олинган. Хусусан, асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳираси яратилган. Халқимиз байрамни яхши нишонлаши учун тумандаги барча мутасаддилар жалб қилинган. Туман ҳокимлигида 24 соат ишлайдиган штаб ташкил қилиниб, аҳоли билан бевосита мулоқот йўлга қўйилган. Бу орқали барча фуқаролар жойларда юзага келадиган муаммолар тўғрисида масъулларни оворагарчиликсиз огоҳлантирмоқда. Юзага келган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Кези келганда шуни мамнуният билан айтишим мумкинки, туманимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да унга ҳамоҳанг равишда кенг ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, асосий кўрсаткичларимиз бўйича:
- саноат маҳсулотлари 445,9 млрд. сўмлик ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,3 фоиз ўсишга эришилди;
- қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 2779,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,8 фоиз ўсиш кузатилди;
- жами хизмат кўрсатиш ҳажми 441,8 фоизни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 фоизга ўсди;
- қурилиш ишлари ҳажми 182,3 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,7 фоизга ўсди;
- аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 42 303 та иш ўринларини яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда 43 тага ёки 101 фоизга бажарилди.
Жорий йилда 468 та янги кичик бизнес субъектлари ва 1194 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
Бугунги кунда туманда тадбиркорлик субъектлари сони 4 542 та (2118 та кичик бизнес субъектлари, 2424 та ЯТТ) га етди.
Тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 2277 та лойиҳага 47 млрд. 249 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Шундан йўналишлар кесимида:
- 2022 йил январь-октябрь ойлари давомида маҳаллий бюджетга 59,4 млрд. сўмлик тушум режаси берилган бўлиб, амалда 67,6млрд. сўмга (114%), яъни 8,2 млрд. сўм ортиғи билан бажарилди;
- "Темир дафтар"га 1376 та оила киритилди, 1204 та оилада доимий даромад манбаи яратилиб, дафтардан чиқарилди;
- 644 та оилага 1457,4 млн. сўмлик асбоб ускуналар олиб берилди;
- 3 та намунали маҳаллага 18 та инкубатор ускунаси, товуқ, қуён, қорамоллар тарқатилди;
- 44 та оилаларга бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 35,6 млн. сўмлик картошка уруғлари олиш учун субсидия маблағлари ажратилди;
- 18 нафар фуқароларнинг мураккаб тиббий операцияси учун жами 212,3 млн. сўм маблағ ажратилди.
Шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази маблағлари ҳисобидан 25 нафар "Темир дафтар"даги фуқароларга субсидия асосида асбоб-ускуналар олиб бериш бўйича аризалари расмийлаштирилди.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури ижроси бўйича:
- Январь-сентябрь ойларида 689 та лойиҳаларда 9142 нафар фуқаролар бандлигини таъминлаш белгиланган бўлса, амалда 1563 та лойиҳалар амалга оширилиб, 9263 нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Жумладан, хизматлар соҳасида 4523 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилди, 2399 нафари легаллаштирилди;
- М-39 автомобиль йўли бўйида 2,6 млрд. сўмлик 8 та лойиҳа ишга туширилди, 29 та иш ўрни яратилди.
"Обод маҳалла маскани" доирасида:
Қашқадрё вилояти Касби тумани, Қамаши маҳалласи мисолида туманда Мингчинор маҳалласи танлаб олинди. Маҳалла биноси атрофида жами 11 турдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти ташкил этилди. Ушбу масканда 45 нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Жумладан, "Темир дафтарда"га киритилган 3 нафар, "Аёллар дафтари"га киритилган 11 нафар, "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар ёшлар ва 27 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.
2022 йил бошидан "Ёшлар дафтари" электрон платформасига турли хил муаммолари мавжуд бўлган 2 минг 737 нафар ёшлар киритилиб, уларнинг 2 минг 604 нафари (94,6 %) га, 931 нафар ёшлардан 880 нафари (94.5 фоиз) га) амалий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан:
- қишлоқ хўжалигига қизиқадиган 1.826 нафар ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди;
- ўзини ўзи банд қилиш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 333 нафар ёшларга асбоб-ускуналар олиб берилди;
-"Ёшлар дафтари"га киритилган 42 нафар ишсиз ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди;
- "Ёшлар дафтари"га киритилган, тадбиркорлик қилиб ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган 66 нафар ёшларга туман тижорат банкларидан кредитлар ажратилди;
- ҳайдовчилик курсларида ўқиш истагини билдирган 49 нафар ёшлар ҳайдовчиликка ўқитилди;
- 70 нафар ёшларнинг СЧР бадаллари қоплаб берилди;
- 178 нафар ёшларнинг контракт тўловлари тўлаб берилди;
- 4 нафар ёшларга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиши учун 29 млн. сўм маблағ ажратилди;
- замонавий касблар ҳамда хорижий тилларга ўқиш истагида бўлган 47 нафар ёшларга ўқиш харажатлари қоплаб берилди.
Туман Тиббиёт бирлашмасида "Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази" ва Гемодиализ бўлими фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 8 млрд. 282 млн. сўмлик тиббий жиҳозлар келтирилди.
Буйрак етишмовчилиги туфайли доимий қон тозалаб туришга мажбур бўлаётган 17 нафар фуқароларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 51 млн. сўмдан маблағ ажратиб берилмоқда.
Шунингдек, 8 та сунъий нафас аппарати, 1 та замонавий лапароскоп, ангиограф, 12 турдаги таҳлилларни бир вақтда бажарувчи биохимик анализатор жиҳозлари келтирилди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида туманнинг Бешкуви, Чорбоғ, Хўжамазгил, Небўса, Оқтош, Лалмикор, Олмазор, Мирзаариқ, Ғўбдин ва Янгиобод маҳаллаларига кўчма маҳалла тиббий пуктлари келтирилиб ўрнатилди. Натижада, мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи 20 мингга яқин аҳолига жойида тиббий хизмат кўрсатиш ва профилактик эмлаш ишларини олиб бориш имконияти яратилди.
Жорий йил бошидан 209 млн. сўмлик мебель жиҳозлари келтирилиб, Кўп тармоқли марказий поликлиника филиалларига ва оилавий шифокорлик пунктларига тарқатилди. 2022 йилда туман Тиббиёт бирлашмаси биноларини жорий таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 568 млн. сўм ажратилди.
Жорий йилнинг 2-чорагида Навбаҳор патронаж пункти ва Чўянтепа патронаж пунктларига Оилавий шифокорлик пункти мақоми берилиб, тўлақонли фаолият бошлади.
"Темир дафтар"га киритилган 6 нафар юрак томири нуқсонлари бор болаларнинг 2 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Самарқанд вилояти Кўп тармоқли болалар шифохонасида операция қилинди. 1 нафар куйгандан кейинги чандиқлари бор ташхисли бола имтиёзли йўлланма билан Тошкент илмий текшириш институти хирургия бўлимида пластик операция қилинди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган жами 24 нафар фуқароларнинг соғлигини тиклаш учун, 18 нафар фуқароларда депутатларга ажратилган маблағлардан бепул тиббий жарроҳлик амалиёт ўтказилди.
Халқ таълими соҳасида:
2022-2023 ўқув йилида туманда 69 та умумтаълим мактаблари, 12 та мактаб филиаллари ҳамда 1 та Баркамол авлод маркази мавжуд бўлиб, уларда 37968 нафар ўғил-қизларга 3310 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия беради.
Тумандаги умумтаълим мактабларининг жами қуввати 29 384 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, ўртача 1,3 коэффициентда таълим олишади.
Туманда 69 та умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилининг куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 3,343 млрд. сўм маблағ ажратилди.
6 та (61,63,48,66,71,69) умумтаълим мактабларида 17 та замонавий иссиқлик тежамкор қозонлар ўрнатилди, 2000 м. иситиш қувурлари янгиланди, 612 та иситиш радиаторлари ўрнатилди, 3 та мактабда 535 м. 2 йўлак ва сафланиш майдончалари янгидан қурилди, 5-мактабнинг 215 квадрат метрли дераза ромлари алмаштирилди, 4 та мактабларда (19, 51, 56, 69, 42) 6800 квадрат метр том қисми таъмирланди, 1 тасида (4 мактаб) ҳожатхоналар қайтадан қурилди, 69 та барча таьлим муассасаларда иситиш тизими кўрикдан ўтказилиб, тайёр ҳолга келтирилди.
Мактабгача таълим соҳасида:
3-7 ёшли болалар 17 680 нафарни ташкил қилиб, 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 8 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари, 130 та нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотларига жами 12 208 нафар 3-7 ёшли болалар (69 фоиз) қамраб олинган.
2022 йилда янги ташкил этилган 11 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 26 та умумтаълим мактабларида ташкил этилган 37 та мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларида жами 110 та иш ўринлари яратилди.
Чўянтепа МФЙда жойлашган 14-сонли 150 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотида Инвестиция давлат дастури доирасида реконструкция ишлари амалга оширилиди.
Чорбоғ МФЙда "Обод қишлоқ" вa "Обод маҳалла" дастури доирасида 60 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотида реконструкция ишлари амалга оширилиб, йил якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
2, 5, 8, 22, 23, 27-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимини жорий таъмирлаш ва яроқсиз ҳолга келган иситиш қозонларини янгисига алмаштириш, 4-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг эски шифер томини янги тунукага, эски дераза ва эшик ромларини янги АКФА ромларига ҳамда полини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
2022-2023 йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 460 тонна кўмир ёқилғиси келтирилиб, бўлим тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилди.
Ютуқларимиз билан бирга ҳали қиладиган ишларимиз бисёр. Сиз билан бизнинг биринчи галдаги вазифамиз қўлга киритган ютуқларимизни мустаҳкамлаб, уларни янада кўпайтиришдан иборат. Бу учун бизда барча имкониятлар мавжуд. Аниқ режаларимиз бор.
2022 йил ҳақли равишда тарихий йил бўлди. Бунга мисол яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Парламенти ва халқимизга Мурожаати шубҳасиз, юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. Анъанага айланган ушбу тадбирда поёнига етаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар сарҳисоб қилинди, эришилган натижалар таҳлил этилиб, 2023 йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар тўла-тўкис баён этилди. Мурожаатномада эътибор халқимизнинг эртанги тараққиёт йўли, эртанги юксалиши, дунё ҳамжамиятидаги ўрни-мавқеини янада кўпайтиришга қаратилди. Бунда инсоннинг яшаш тарзи билан боғлиқ бўлган барча жиҳатлари қамраб олинган. Биринчи навбатга инсон қадри қўйилди. Янги йил "Инсонга эътибор - сифатли таълим йили" деб эълон қилинди.
Табиийки, Ўзбекистон Президенти томонидан тақдим этилган Дастурга амал қилиш шу юртда яшовчи барча фуқаролар учун бирдек дахлдор. Ушбу Мурожаатнома туманимизда ҳам катта қизиқиш ва юксак эътибор билан қарши олинди. Бизнинг бир йиллик ишимиз режалар доирасида белгилаб берилди.
Ҳурматли булунғурликлар!
Бир сўз билан айтганда, Янги йил байрамини халқимиз шод ва хуррам кутиб олишлари учун барча чоралар кўрилмоқда. Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, оилавий бахт ва саодат тилаган ҳолда кириб келаётган Янги йил байрамини муносиб кутиб олишингизга тилакдошман!