РЕЖА МУВАФФАҚИЯТЛИ БАЖАРИЛДИ
“Булунғур ТАД пилла” МЧЖ томонидан 102,1 тонна пилла қабул қилиб олиниб, йиллик режа 100.2 фоизга бажарилди. Пилла қабул қилиш жараёнлари ҳали қизғин давом этмоқда. Маълумот учун, ўтган 2019 йилда туманнинг пилла топшириш режаси 99 тонна 500 килограмм бўлиб, амалда 100 тонна 14 килограмм топширилган ва режа 100.5 фоизга бажарилган эди.
Илғор пиллакорлар – “Шамс” фермер хўжалиги 351 килограмм ўрнига 383 килограмм, “Ахматов Орзубек” фермер хўжалиги 347 килограмм ўрнига 380 килограмм, “Абдусамат ота” фермер хўжалиги 330 килограмм ўрнига 347 килограмм, “Элобод нурли ери” фермер хўжалиги 229 килограмм ўрнига 255 килограмм пилла топширилиб, пиллакорлар ўртасида карвонбоши бўлдилар.
Пилла қабул қилиш пункти раҳбари Суннат Бобожоновнинг таъкидлашича, жорий йилда туманда 1807 та оила томонидан 1856 қути пилла қурти боқилган. Қабул қилиб олинаётган пилла шартнома асосида “Sam Global Silk” Ўзбекистон - Ҳиндистон қўшма корхонасига топширилади.