ТАДБИРКОРНИНГ ЯНГИ ЛОЙИҲАСИ – ЮКСАЛИШ ЙЎЛИ,
БУ ЯНГИ ДАРОМАД, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИДИР
Булунғур туман ҳокими Баҳодир БАХРАМОВнинг туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан туман кенгаши депутатлари,
фаоллар ҳамда тадбиркорларга
М У Р О Ж А А Т И
Ҳурматли депутатлар!
Ҳурматли меҳмонлар!
Ҳурматли тадбиркорлар!
Туманда Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 2 862 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда.Жумладан, 1 403 та кичик бизнес субъектлари ва 1 459 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади. Кичик бизнес субъектларининг 806 таси (57%) сўнгги 3 йилда ташкил этилган.Жорий йилнинг I чорагида 409 та янги субъектлар ташкил этилди, шундан, 93 таси кичик бизнес субъектлари ҳамда 316 таси якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этмоқда.II чоракда 389 та (шундан 93 та КБС ва 296 та ЯТТ) янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда 118 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмаяпти. Шундан: 25 таси 3 ой давомида, 45 таси 1 йилдан, 26 таси 2 йилдан, 12 таси 3 йил, 3 таси 4 йилдан ва 3 таси 5 йил, 2 таси 6 йилдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ушбу фаолият кўрсатмаётган тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатган ҳолда уларнинг сонини 30%га қисқартиришни мақсад қилиб олинган.
1-чоракда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси орқали 75 та тадбиркорлар мурожаатлари келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг асосийсини кредит 39 та (52%), ер 5 та (6,6%), инфратузилма 2 та (2,6%), рухсатнома 1 та (1,3%), бошқалар 28 та (37,3%) ташкил этади. Тижорат банклари томонидан I чорак давомида 1 831 та тадбиркорларга барча манбалардан жами 29,8 млрд. сўм кредитлар ажратилди.Жумладан, 1 758 та жисмоний шахсларга 19 млрд. 743 млн. сўм ва 73 та юридик шахсларга 10 млрд. 58 млн. сўм ажратилди.
- Оилавий тадбиркорликга - 489 та лойиҳага 10,8 млрд. сўм.
- “Ҳар бир оила – тадбиркор”- 462 та лойиҳа 10,3 млрд. сўм;
- “Фермерлар жамғармаси” - 2 та лойиҳа 20 млн. сўм;
- Ҳунармандчилик соҳаси - 5 та лойиҳага 127 млн. сўм;
- Хотин-қизлар фондидан - 16 та лойиҳага 249 млрд. сўм;
- “Yoshlar – kelajagimiz” - 4 та лойиҳага 119 млн. сўм;
Бандлик дастури ижроси ва янги иш ўринларини яратиш тўғрисида 2021 йил 1-чоракда:
427 та янги иш ўринлари ташкил этилди (йиллик режага нисбатан 24,3%), жумладан:
- янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 112 та;
- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 315 та;
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қуйидаги хизматлар кўрсатилди:
- 731 нафар фуқарога ишга жойлаштирилди;
- 168 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди;
- 242 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилди;
- 10 нафар фуқароларга субсидия ажратилди.
- 25 нафар фуқаро ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолигига жалб этилиб, аъзолик бадаллари тўлаб берилди.
Туманда 2021 йил биринчи ярим йилликда 30,1 млрд. сўмлик 18 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида қўшимча 140 та янги иш ўринлари яратилади.
Шундан:
Саноат йўналишида умумий қиймати 15,8 млрд. сўм бўлган 2 та лойиҳалар ишга тушиши натижасида 24 та янги иш ўринлари; хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 14,3 млрд. сўм бўлган 16 та лойиҳалар ишга тушиши натижасида 116 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жумладан:
Саноат соҳасида "Булунғур экспорт-импорт" МЧЖ томонидан умумий қиймати 15,5 млрд. сўм, шундан 8,5 млрд. сўм банк кредити, 7 млрд. сўм ўз маблағлари ҳисобидан “Ем ва ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 20 та янги иш ўринлари ташкил этилади. Хизмат кўрсатиш соҳасида "Султон Лимонлари" МЧЖ томонидан умумий қиймати 2 млрд. сўм, шундан 820 млн. сўм банк кредити ҳисобидан, 1,2 млрд. сўм ўз маблағлари ҳисобидан “Маиший хизмат комплексини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 14 та янги иш ўринлари яратилади.
Туманда бюджет тушумлари бўйича:
1-чоракда: контингент - 20,6 млрд. сўм режалаштирилиб, амалда - 21,6 млрд. (+1,0 млрд.сўм, 105%) сўмга орттириб бажарилди. Маҳаллий бюджет 11,4 млрд. сўм режалаштирилган бўлса амалда 14,0 млрд. (+2,6 млрд.сўм, 123%) сўмга бажарилди. 2-чоракда контингент режаси - 20,7 млрд. сўм. ҳамда маҳаллий бюджет режаси 11,4 млрд. сўм, қўшимча 1,5 млрд. сўм туширилади.
Йил якуни бўйича қўшимча қўшимча 10,0 млрд. сўмга ортиғи билан бажарилади. Йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар “3 та дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 1-чоракда жамғармага 1 млрд. 869 млн. сўм ажратилди. 2-3 чорак давомида жамғармага яна 2 млрд. сўм маблағ ажратилади.