Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилнинг 14 декабр куни “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, 2022 йилда меҳнат баланси ҳамда бандлик дастурини шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ўтказилган видеоселектор йиғилишининг қарорига асосан эндиликда ҳар 15 кунда туман ҳокими иқтисод бўйича ўринбосарига халқ депутатлари туман Кенгашида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилаётган тадбирларни муҳокама қилиб бориш топшириғи берилган.
Ушбу йиғилиш қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг июн ойи якуни бажарилиши юзасидан маълум ишлар қилинди. Хусусан, июн ойида хизмат кўрсатиш соҳасида жами 85 та кичик ва ўрта лойиҳалар ҳамда шохобчалар ташкил этилиши натижасида 1769 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган эди. Амалда 147 та кичик ва ўрта лойиҳалар ҳисобидан 1778 нафар иш ўрни ташкил этилиб, бу борадаги режа ортиғи билан бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4742-сонли қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг июн ойида туманда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида 1049 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиниб, рўйхатга олинди.
Туманда яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш,, тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларни яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш, тартиб тамойилларини автоматлаш ва унинг тартибини соддалаштириш аввало, хизмат кўрсатиш соҳасида норасмий меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ишчи-ходимларнинг фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида 82 та корхонада 396 нафар ишчи ва ходимларнинг фаолиятлари қонунийлаштирилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури асосида хизматлар соҳасига имтиёзли кредит маблағлари ажратиш ҳисобидан 92 нафар иш ўрни яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 485-сонли Қарорига асосан жами 123 та ер участкалари аукцион савдоларида сотилди. 33 та ер участкалари июн ойида аукцион орқали сотилди. Айни пайтда 58 та лотлар аукцион орқали сотиш савдосида турибди.
Ўзбекистон Республикааси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирларини қамраб олган 71-сонли қарорига асосан 365 та ер участкалари савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишида тизимга киритилди.
Дилшод ХАБИБУЛЛАЕВ,
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.