бу орқали аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланади
Президентимиз Олий Мажлисга мурожаатномасида мамлакатимизда камбағалликка қарши курашишни иқтисодий ривожланиш сиёсатининг устувор вазифаси сифатида белгилаб: “Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг куч-қуввати ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш демакдир”, деб таъкидлаган эди.
Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб туманимизда ҳам аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида аниқ режалар асосида амалий ишлар қилинмоқда.
Туманда 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 41317 та оилада 187800 аҳоли истиқомат қилиб, банд аҳоли 70321 нафар, ишсизлар 7365 нафарни ташкил этади. Шундан ишсиз аёллар сони 2849 нафар, ишсиз ёшлар сони 627 нафарни ташкил этади.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламини таҳлил қилиб чиққанимизда туманда 2106 та камбағал оила, 10256 нафар аҳоли, жумладан, меҳнатга лаёқатли ишсизлар 1956 нафар эканлиги аниқланиб, “Темир дафтар”га киритилган эди.
Келиб тушган ва бошқа ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 2,5 млрд.сўм маблағ сарфланиб, шундан камбағал оилаларга икки ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учун 935 млн. сўм, 100 та оилага 209 млн. сўмлик чорва моллари, 100 та оилага 100 млн. сўм нақд пул, даволаниш ва дори-дармонлар учун 1,1 млн. сўм, уй-жой таъмирлаш ва бошқа мақсадлар учун 2,5 млн. сўм сарфланди.
Камбағал оилаларни иш ўринлари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида 1844 нафар фуқаро бугунги кунга қадар доимий даромад манбаига эга бўлди. Жумладан, 252 нафар фуқаро жамоат ишларига, 65 нафар фуқаро дала томорқага (кооперативларга), 1212 нафар фуқаро вакант жойларга, 79 нафар фуқаро шахсий томорқаларига субсидия ажратилиб доимий даромад манбаига эга бўлди. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг қарорига асосан 313 та оила ўз аризаларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилган бўлса, карантин даври узайтирилганлиги муносабати билан доимий даромад манбаидан айрилган оилаларни яна бир бор ўрганиш натижасида 43 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аниқланиб, “Темир дафтар”га киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига биноан “Темир дафтар”га киритилган 358 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳар бирига 1,0 млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари берилди. Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган жами 1503 та оиланинг 6935 нафар аъзоларига 220 минг. сўмдан, жами 1524 млн. сўм моддий ёрдам маблағлари тўлиқ етказилди.
Фармонга асосан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилди. Туманда ижтимоий нафақа олувчи оилалар қамровини сентябрь-декабрь ойларида босқичма-босқич ошириб боришнинг маҳаллалар кесимида Графиги ишлаб чиқилди. Бунга кўра 1 август ҳолатига нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 5777 та бўлиб, йил охиригача уларнинг сони 8471 тага, жумладан; 14 ёшгача нафақа олувчилар 2404 тадан 3245 тага, 2 ёшгача нафақа олувчилар 2871 тадан 3445 тага, моддий ёрдам олувчилар 502 тадан 562 тага ошади.
Ҳозирги кунда “Темир дафтар”да 1836 та оила қолган бўлиб, ушбу оилаларнинг 8369 нафар аъзоси мавжуд. Ушбу оилаларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка ўргатиш ва 1268 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларни саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларида амалга оширилаётган янги лойиҳаларга, ўзини-ўзи банд қилиш ва бошқа соҳалар орқали бандлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ ва сектор аъзолари билан биргаликда босқичма-босқич ишлар амалга ошириб борилишини таъминлаймиз.
ХОРИЖДАН ҚАЙТГАНЛАРГА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛАДИ
Туманда хорижда ишлаётганлар сони 9588 нафарни ташкил этиб, шундан, эркаклар 7049 нафар, аёллар 2539 нафарни ташкил этади.
2020 йил январ ойидан ҳозирги кунга қадар меҳнат миграциясидан қайтганлар 1302 нафарни, шундан пандемия бошланган даврдан бошлаб ташкил этилган “чартер рейс”лар орқали 271 нафар фуқароларимиз хориж давлатларидан қайтиб келди.
Ушбу фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳар бирига тадбиркорлик билан шуғулланиш, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалигида, саноат корхоналарида бўш иш ўринлари ва ПҚ-4742-сонли қарор асосида ўзини-ўзи банд қилиш орқали ва бошқа йўналишлар бўйича ушбу фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича маҳаллалар, Бандликка кўмаклашиш маркази ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
ТУМАНДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА
АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ
Ҳозирги кунда туманимизда рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1165 тани ташкил этиб, шундан 1089 таси фаолият юритмоқда. Кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо 447 та (38,4 фоизи), саноат 241 та (20,7 фоизи), бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш 104 та (8,8 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 75 та (6,4 фоизи) ҳамда қурилиш 67 та (5,8 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
Туманда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида қуйидаги ишлар олиб борилмоқда:
Биринчидан, жорий йилда мақсадли жамғармалар орқали 23 млрд. 320 млн. сўм ресурс ажратилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 18 млрд. 235 млн. Сўм ажратилиб, 78,2 фоизи берилди, йил охиригача 5 млрд. 85 млн. сўм қолмоқда. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси асосида 13 млрд. 666 млн. сўм, фермер, дехқон хўжаликлари жамғармаси ҳисобидан 858 млн. сўм, ҳунармандчиликни ривожлантиришга 2 млрд. 216 млн. сўм, хотин-қизларни ривожлантириш фондидан 205 млн. сўм ва “Ёшлар келажагимиз” дастури асосида 1 млрд 201 млн. сўм кредитлар ажратилди.
Иккинчидан, 2020 йил 16 июндаги ПҚ-4752-сонли қарор ижроси доирасида умумий қиймати 22,1 млрд. сўмлик (шундан 7,9 млрд. сўми тижорат банки кредит маблағлари) 17 та лойиҳалар амалга оширилади ҳамда натижада 163 та янги иш ўринлари яратилади.
Учинчидан, Бўш турган 172 та 7,2 га. ер участкалари аниқланиб, е-ижро аукцион орқали очиқ савдоларга қўйилган. Бугунгача 10 таси 1,2 га майдон аукцион орқали сотилди. Қолган майдонларни ҳам тадбиркорлик истагини билдирган фуқароларга тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тўртинчидан, туманда ҳудудий инвестиция дастури асосида 2020 йилда қиймати 123,4 млрд. сўмлик 61 та лойиҳа амалга ошиши ҳисобидан 413 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Шунингдек, Ғубдин МФЙда 34 га. майдонга 43 та иссиқхона ташкил этиш, бўш турган ер майдонларидан Қўнғирот МФЙ ва Мингчинор МФЙда 100 тадан 2 сотихли иссиқхона қуриш лойиҳалари олиб борилмоқда.
БЮДЖЕТ ТУШУМЛАРИ КЎПАЙТИРИЛАДИ
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида, туманда 2020 йилда янги субъектлар ташкил этиш январ-август ойлари режаси 237 тадан, амалда 27 август ҳолатига 290 та ёки 122 фоизга бажарилган. Йил якунигача 70 та ва жами 360 та янги субъектлар ташкил этилиб, йиллик режа 114,2 фоизга бажарилиши кутилмоқда.
Бюджет тушумларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритсак, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида бюджет тушумлари режаси 32,5 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 33,4 млрд. сўм тушди ва режа 102,8 фоизга бажарилди.
Август ойида 4 млрд. 550 млн. сўм тушум режалаштирилган бўлиб, амалда
5 млрд. 31 млн. сўм ёки 110,5 фоизга бажариб, 481 млн. сўмга ошириш, шунингдек сентябр ойида 5 млрд. 100 млн. сўм туширилиб, 481 млн. сўмга ошириш натижасида 3-чорак якуни билан 962 млн. сўм бюджет режасидан ортиқча тушириш ҳисобидан “Саховат ва кўмак” жамғармасига 608 млн. сўм ўтказиш режалаштирилмоқда.
5 млрд. 31 млн. сўм ёки 110,5 фоизга бажариб, 481 млн. сўмга ошириш, шунингдек сентябр ойида 5 млрд. 100 млн. сўм туширилиб, 481 млн. сўмга ошириш натижасида 3-чорак якуни билан 962 млн. сўм бюджет режасидан ортиқча тушириш ҳисобидан “Саховат ва кўмак” жамғармасига 608 млн. сўм ўтказиш режалаштирилмоқда.
БЮДЖЕТГА ҚЎШИМЧА МАБЛАҒЛАР ҚУЙИДАГИ
МАНБАЛАР ҲИСОБИДАН ОШАДИ:
Иқтисодиётни фаоллаштириш ҳисобига 126,9 млн. сўм, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобидан 300,0 млн. сўм, қуввати ошириладиган корхоналардан 100,0 млн сўм, "ноль қийматда ҳисобот тақдим этганлардан 173,5 млн. сўм, ҚҚС дан “камайишга” ҳисобот берганлардан 143,3 млн. сўм, ҳисобот топширмаганлар ҳисоботини қабул қилишдан 91,6 млн. сўм, иш ҳақини ҳисобламаганлардан 19,3 млн. сўм, иш ҳаққини 1-разряддан кам ҳисоблаганлардан 48,0 млн. сўм, Онлайн НКМ ўрнатиб ишламаётганлардан 6,3 млн. сўм, хуфёна иқтисодиётни аниқлаб бартараф этиш ҳисобидан 556,1 млн. сўм бюджетга қўшимча маблағлар жалб этилади.
Баходир БАҲРАМОВ,
Булунғур тумани ҳокими.