Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан жорий этилган беш ташаббус бўйича 2021 йил 20 декабръ куни “Эрганакли” маҳалласи ва шу ҳудудда жойлашган 35-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида “Беш ташаббус, беш имкон” номли тадбир бўлиб ўтди.
Мазмунли ўтган тадбирда туман ҳокимлиги мутахасиси И.Умаров, “Булунғур ҳаёти” газетаси бош муҳарри Ғулом Ўролов, “Ватанпарвар” ташкилоти 32736-қисм командири ўринбосари майёр Муҳаммад Хайдаров ва “Баркамол авлод” болалар мактабининг ходимлари иштирок этди.
Биринчи бўлиб сўз олган ижтимоий маданий ишлар бўйича тарғиботчи Ғулом Ўролов бешта муҳим ташаббуснинг ўқувчилар учун нақадар муҳим ва аҳамиятли эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан турли мусиқий чиқишлар қилинди. Айниқса, Абдусаттарова Муҳлиса, Файзуллаева Лайло ва Абдуваҳабов Фаёзбекларнинг айтган шеърлари йиғилганларга манзур бўлди. Бундан ташқари рассомчилик санъати, кампютер саводхонлиги ва китобхонликни ривожлантириш бўйича чиқишлар тадбирга ўзгача файз бағишлади. “Ватанпарвар” ташкилоти ҳодимлари томонидан ўвуқчиларда ҳарбий кўникмаларни шакллантириш, уларда ватанга бўлган муҳаббатни ошириш мақсадида ҳарбий техникалар билан таништирилди.
Юқори савияда ўтган тадбиримиз сўнгида меҳмонлар мактабимиз ҳудудида ташкил этилган шахмат тўгараги биноси билан яқиндан танишди.
Алимжон ИБРАГИМОВ,
Ўрол МУСТАБОЕВ,
35-умумтаълим мактаби маънавий-маърифий
ишлари бўйича директор ўринбосарлари.