Бугунги шиддаткор давр талабидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларнинг адабиёт, мусиқа ва рассомчилик каби санъат турларига бўлган қизиқишини орттириш ва иқтидорларини намоён қилиш мақсадида туманимизнинг барча умумтаълим мактабларида турли соҳа вакиллари билан ижодий учрашувлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 15 декабрь куни туман ХТБ тасарруфидаги 53-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай ижодий учрашувлардан бири ташкил этилди.
Мактабда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан жорий этилган беш ташаббуснинг биринчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида сўзсиз санъат тури бўлмиш – рассомчилик бўйича “Баркамол авлод” мактаби директор ўринбосари, Республика миқёсида ўтказилиб келинаётган турли кўрик-танловлар ғолиби, рассом Тошмурод Ўсаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

– Сизлар келажакда етук рассом бўлмасликларинг мумкин. Аммо санъатга қизиққан инсондан ёмонлик чиқмайди, - деган сўзлари йиғилганларда катта таъсурот қолдирди.

Малика СУЮНОВА,
53-умумтаълим мактаби,
Ижодий маданий ишлар бўйича тарғиботчиси.
53-умумтаълим мактаби,
Ижодий маданий ишлар бўйича тарғиботчиси.