ТАШАББУС ҒУНЧАЛАРИ
Президентимизнинг 5 та ташаббуси бўйича барча ташкилот ва таълим муассасаларида муайян ишлар олиниб борилмоқда. Жумладан, 3-сон Мингчинор маданият маркази ва 36-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Яқинда 5 та ташаббуснинг биринчиси бўйича ташкил этилган бадиий тўгарак қатнашчиларидан бири бўлган 5-“в” синф ўқувчиси Нурхон Норбоеванинг “5 ташаббус ғунчаси” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Устози Давлат Эрмонов раҳбарлигида ташкил этилган концерт она Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар асосида тузилди. Концерт дастурига меҳмон санъаткор сифатида тўгарак қатнашчиларидан ёқимли овоз соҳибалари - Гўзал Абдуҳакимова ва Хуршида Тошбоевалар ашулалари ҳамда мақомчи ва раққоса қизларимиз - Нафиса Юсупова, Нозима Норбоева, Маҳлиё Нуриддинова, Маржона Юсуповалар томонидан жозибали рақслар намойиш этилди.
Нурхон Норбоева дастур якунида устозлари томонидан бир неча бадиий китоблар билан тақдирланди. Туман ҳокимлиги маданият бўлими бошлиғи Алижон Исоқов ташриф буюриб, “5 ташаббус ғунчаси” фаҳрий Ёрлиғини тантанали равишда топшириши тадбиримизга ўзгача завқ-шавқ бағишлади.
Тадбирдан завқланган ўқувчи ёшларимизнинг ҳар бирида Нурхон сингари саҳнага чиқиб, қўшиқ айтиш умиди ва иштиёқи ўйғонди.
Саъдулла ЭРДОНОВ,
36- умумтаълим мактабининг маданий-маърифий ишлар
бўйича директор ўринбосари.