БИР МАКТАБДА УЧ ТАДБИР
ОИТС – АСР ВАБОСИ
18-умумтаълим мактабида “1-декабрь – ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда ушбу мактабнинг юқори синф ўқувчилари, ўқитувчилар, шу ҳуддуддаги ҚВП ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган 8 “А”, “Б”, “В” ва “Г”синф сафдорларига ташкилотчилар томонидан Эркин Воҳидовнинг “Нидо” ва Абдурауф Фитратнинг “Абул Файзхон” номли китобари совға қилинди.
* * *
Шу мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Лола Ҳатамованинг ташаббуси билан 3-“Г”синф ўқувчилари ўртасида “Очиқ дарс” бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари, ёш ва тажрибали ўқитувчилар иштирок этишди.
Тадбир сўнгида “Очиқ дарс”да фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди. * * *
Бошланғич синф ўқитувчиси Дилором Маматованинг ташаббуси билан мактабнинг 3-“Б” синф ўқувчилари ўртасида “Ҳосил байрами” тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ўқувчилар учун янада тушунарли бўлиши учун ўқувчилар иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди ҳамда мультимедиа дарсларидан ҳам фойдаланилди.
Тадбирнинг фаол иштирокчилари мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.
Шафоҳат ДОНИШЕВА,
18-умумтаълим мактабининг
биология фани ўқитувчиси.