“ТАШАББУС” ТАШАББУСКОРЛАРИ
Барча мактабларда бўлгани каби бизнинг мактабимизда ҳам 5 та ташаббуснинг барча турлари бўйича фаолиятлар йўлга қўйилган. Жумладан, спортнинг қўл тўпи, баскетбол, волейбол, стол тенниси, футбол турлари, санъатнинг рақс, мусиқа, рассомчилик, наққошлик турлари ва бир қанча фан тўгараклари кўп йиллардан буён фаолият юритмоқда. Шунингдек, мактабимиздаги кутубхона ҳам ўқувчилар ва қишлоқ аҳли учун ҳар доим очиқ. Бугунги кунда унинг доимий ўқувчилари сони уч юздан ошган. Кутубхонада ўқув дарсликларида фойдаланиладиган китоблардан ташқари адабий ва бадиий китоблар ҳам ўрин олган.
Шунингдек, мактабимизда ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича 5 та муҳим ташаббусдан бири бўлган компъютер технологиялари билан яқиндан танишишлари, билим ва кўникма ҳосил қилишлари учун ҳам шароитлар яратилган. Компъютер хонаси компъютер жамланмалари билан тўлиқ таъминланган. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида ҳам бемалол кириб, қўшимча машғулот олиб боришлари учун барча шароитлар яратилган. Мактабимиздаги ҳар бир тўгаракда тажрибали ва кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган мураббийлар иш олиб боришмоқда.
Хуршид ДОНАБОЕВ,
5-умумтаълим мактабининг ММИВДЎ.
Ғафур ЎРОЛОВ,
мактабнинг информатика ва ахбороттехнология фани ўқитувчиси.