мактаб ўқувчиларининг қувончига қувонч қўшди
Туманимиздаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумий таълим мактабининг собиқ битирувчиси Суҳроб Сувонқулов хайрли ва савоб ишга қўл урди. У янги йил байрами арафасида ўзи таълим-тарбия олган мактаб ўқувчиларига спорт анжомларини совға қилди.
-Суҳроб мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга спортнинг ҳамма турлари билан шуғулланиб, ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган туман ва вилоят биринчилиги мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган эди, - дейди мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ойбек Икромов. - У спортнинг футбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича ўз тенгқурлари орасида доимо биринчилар қаторида юрарди.
Бугунги кунда компьютерларни созлаш бўйича етук мутахассис бўлиб ишлаётган Суҳроб Сувонқулов жонажон мактабига 2 миллион сўмлик футбол, баскетбол, волейбол тўплари, шахмат-шашка ва стол тенниси жиҳозларини совға қилди.
- Бу совғалардан мактбимизнинг ёш спортчи ўғил-қизлари, устоз ўқитувчилар, ота-оналар ниҳоятда хурсанд бўлишди, - дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ғайрат Қаршиев. - Ҳиммати баланд, қўли ҳам, кўнгли ҳам очиқ Суҳроб Сувонқуловга мактабимизнинг фахри бўлган ёш спортчиларимиз самимий миннатдорчилик билдирдилар.
Наргиза АБДУРАҲМОНОВА.