- Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 9 июндаги 681-сонли ва Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2020 йил 12 июндаги 141-А-сонли буйруқларига асосан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда “Диёр” ўйингоҳи ҳудудидаги туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2020 йил 10 июндан бошлаб эрталаб соат 08:00 дан кеч 18:00 га қадар спортнинг баскетбол, волейбол, футбол, бокс, юнон-рум, эркин ва миллий кураш, таэквандо ВТФ, бадиий гимнастика, енгил атлетика, стол тенниси, мини футбол ҳамда ўзбек жанг санъати турлари бўйича машғулотлар олиб борилмоқда, - дейди Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Анвар Юсупов. - 266 нафар спортчиларга 19 нафар мураббий-ўқитувчилар режа асосида машғулот ўтишмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.

