Жорий йил бошидан буён вилоят таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда вилоят хотин-қизлари ўртасида турли мавзулар ва турлар бўйича мусобақа тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Беш юзга яқин хотин-қизлар иштирок этган ушбу “Анъанавий вилоят аёллар спартакиадаси”нинг вилоят босқичида туманимиздан ҳам ўттизга яқин хотин-қизлар фаол иштирок этиб, спортнинг бир қанча турлари бўйича ўтказилган беллашувда фахрли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишди. Жумладан, стол тенниси бўйича туманимиздаги Педагогика ва спорт коллежи ўқитувчиси Дилшода Тожибоева фахрли 3-ўрин, шашка мусобақаси бўйича 54-мактаб ўқитувчиси Гуласал Мусаева фахрли 1-ўрин ва енгил атлетика мусобақаси тури бўйича туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқитувчиси Ойша Мамаюсупова фахрли 3-ўрин соҳибаси бўлишди.
Спартакиада ғолибалари вилоят таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Даврон УММАТОВ,
таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.