Шу мавзудаги спорт мусобақалари туманимизнинг Қурқозон қишлоғи марказидаги 37- умумий ўрта таълим мактаби спорт залида бўлиб ўтди.

Мусобақа меҳмонлари тадбир олдидан мактабда ташкил этилган “Китоб ярмаркаси” ва замонавий синфхоналарни кўздан кечирдилар. Ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Мухлислар олқиши остида ўтган мусобақа ҳаммада катта таассуротлар қолдирди. 1, 2, -3-ўринларни эгаллаган жамоаларга туман халқ таълими бўлими ҳамда мусобақа ташкилотчиси - 37-умумий ўрта таълим мактабининг фахрий ёрлиқлари, китоблар ва эсдалик совғалари топширилди. Совғаларни туман халқ талими бўлими масъул ходими Бектош Қурбонов тантанали равишда топширди.
Раббим ҲОТАМОВ.