Тўрақул Ортиқов 31 йилдан буён 15-умумтаълим мактабида ўқувчиларга расм-чизмачиликдан дарс бериб келмоқда. Унинг шогирдлари туман ва вилоят миқёсида ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловларининг доимий иштирокчиси ва ғолиби бўлиб келишмоқда.
- Иқтидорли ўқувчимиз Жавлон Шойқулов туман “Баркамол авлод” болалар марказида ўтказилган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” кўрик-танловининг ғолиби бўлди, -дейди ўқитувчи Тўрақул Ортиқов. - Қўшни Жомбой туманида ўтказилган “Биз буюк Ўзбекистон фарзандларимиз” мавзусидаги кўрик-танловда фахрли иккинчи ўринни эгаллади. У чизган табиат манзаралари, буюк кишилар портретлари мактабимиз кўркига айланган.
- Келгусида шу соҳанинг етук мутахассиси бўлиш ниятидаман, - дейди бўлажак .иқтидорли рассом Жавлон Шойқулов. - Бу борада устозларим менга яқиндан ёрдам беришмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: ўқитувчи Тўрақул Ортиқов 7-синф ўқувчиси Жавлон Шойқулов билан амалий машғулот ўтмоқда.