O`zLiDeP Булунғур туманида Фахрийлар Кенгаши тузиш бўйича таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбариининг ташаббуси билан мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
O`zLiDeP Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган тегишли қарори ва Фахрийлар кенгашининг низоми асосида партия кенгашларида Фахрийлар Кенгаши ташкил этилмоқда. Фахрийлар кенгашининг асосий мақсади партия мафкуравий ва сиёсий фаолиятини мустаҳкамлаш, партия фахрийларининг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга партия позициясидан келиб чиқиб таклифлар тайёрлаш, партия кенгашлари томонидан ўтказилаётган оммавий сиёсий, маданий тадбирларни ўтказишда бош-қош бўлиш ҳамда “Устоз-шогирд” анъаналарни давом эттиришдан иборат.
Тузилган O`zLiDeP Булунгур туман партия ташкилоти Фахрийлар кенгашига раис этиб Муратов Каримберди Хакберидиевич сайланди.