O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан «Дилафруз» хусусий корхонасида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди. 

Семинарда O'zLiDeP фаол аёлларининг ижтимоий ва сиёсий фаоллиги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, партиянинг кадрлар заҳирасини сиёсий етук, Ватанга садоқатли, фидоий ва жамиятда ҳурмат-эътибор қозонган ҳамда вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари, жамоатчилик ташкилотларига номзод сифатида кўрсатиладиган аёллар билан тўлдириш, шунингдек, жорий йил 24 октабрда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш масалалари бўйича тушунчалар берилди.
Алишер ШОДМОНОВ,
ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари
ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари