“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раисиАбдуалим Азимов Кенгашнинг ҳисобот йиғилишида буни алоҳида таъкидлади
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси тумани Кенгашининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими Кенгаши аъзолари, ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси А.Азимов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси тумани бўлими Кенгашининг 2018 йилда амалга оширган ишлари ҳисоботи ҳамда жамғарманинг 2019 йилдаги вазифалари тўғрисида маъруза қилди.
Маърузачи таъкидладики, ўтган йилда туманда барча қулайликларга эга бўлган “Нуронийлар маркази” қуриб фойдаланишга топширилгани барчани бирдек қувонтирди. Бунинг учун муҳтарам Президентимиздан миннатдормиз. Шунингдек, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилиб, 3 нафар фахрийлар тақдирланди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида йил давомида ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари тамонидан фаол фахрийлар, 2 нафар уруш қатнашчиси, кам таъминланган, ногирон ва якка-ёлғиз онахонларга ҳам моддий ва маънавий ёрдамлар берилди. 98 нафар нуронийлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 154 нафар фахрийлар Самарқанд, Тошкент, Хива, Бухоро, Шаҳрисабз ва Нурота шаҳарларига зиёрат ва саёҳатларга олиб борилди. Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилаларда аҳиллик, тинч, осойишта, шукуроналик билан ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 98 та учрашув, давра суҳбатлари уюштирилди. Бу тадбирларда 1500 дан ортиқ фахрийлар ва ёшлар иштирок этди.
Маърузачи 2019 йилдаги вазифалар ҳақида ҳам тўхталди.
- Муҳтарам Президентимиз тамонидан имзоланаётган Фармон ва Қарорлар ижросини таъминлашда нуронийлар ҳам четда турмайди, - деди А. Азимов. - Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти аҳолининг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиниб, тушунтириш ишлари олиб борилади. Туманимиз фахрийлари ёшларимизни ватанпарварлик, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишади. 2019 йил ҳосили учун ерга баҳорги экинларни экиш ишларини ташкил қилишда “Нуроний” жамғармаси ва фаоллари ҳам четда турмайди, балки ташаббускор ва ташкилотчи бўлишади. Айниқса, аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш ва маҳсулот етиштиршнинг самарадорлигини ошириш борасида муайян ишларни амалга оширади. Нуронийлардан ташкил топган ташвиқот гуруҳлари маҳалла фаоллари билан бирга уйма-уй юриб, ахолига амалий ёрдам беради.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтди. Хусусан, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими тумандаги пенсия ёшидаги кўплаб фахрийларни маскан фаолиятига жалб этаолмаётганлиги, ёшларнинг қадриятларимизга, хусусан кексаларга ҳурмат масаласида етарлича эътибор берилмаяпди. Оқибатда, баъзи ўсмирлар катталарга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатмоқда. Биргина мисол: поликилиника, солиқ ёки банк идораларидаги навбатларда нуронийларга ҳурмат кўрсатилмаяпти. Маҳаллаларда ижтимоий қўллаб-қувватлашга эхтиёжманд кексалар, ногиронлар рўйхатишакиллантирилмаган. Маҳаллалардаги оилавий ажиримларга фаол аралаша олмаяпди.
Музокараларда сўзга чиққан Б.Маматов, Н.Нуралиев, Т.Равшанов, Ш.Одилов каби фаол фахрийлар бу ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Йиғилишда туман хокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Х.Қиличева иштирок этди.
Ғулом ЎРОЛОВ.